БАРМОҚ ИЗИДА ЯШИРИНГАН ШАХСИЯТ

БАРМОҚ ИЗИДА ЯШИРИНГАН ШАХСИЯТ

imon.uz 24-01-2025 8

Қуръонда инсонни қайта тирилтириш Аллоҳ учун осон эканлиги таъкидланиши билан бир қаторда, одамларнинг бармоқ изларига ҳам алоҳида урғу берилган:  


«Йўқ! Биз унинг бармоқ учларигача тўлиқ тартиб билан йиғиб қўйишга қодирмиз». («Қиёмат» сураси, 4-оят) 


Бармоқ изларига берилган урғунинг ўзига хос маъноси бор. Чунки ҳар бир кишининг бармоқ изидаги шакллар ва кичик деталлар ҳар бир шахс учун ягонадир. Нафас олиб турган ҳар бир инсон ёки бу оламда яшаб ўтган инсонлар такрорланмас бармоқ излари тўпламига эгадирлар. 


Бундан ташқари, ҳатто бир хил ДНК кетма-кетлигига эга бўлган ўхшаш эгизаклар ҳам ўзларининг алоҳида бармоқ излари тўпламига эга. Бармоқ излари туғилишдан олдин якуний шаклга киради ва умр бўйи, агар доимий чандиқ орттирилмаса, ўзгармасдан қолади. Шу боис, ўз эгаларига ягона бўлган бармоқ излари шахсиятни жуда ҳам тўғри тасдиқловчи далил сифатида қабул 

қилинади. 


Бармоқ излари илмидан шахсни хатосиз аниқлаш услуби сифатида фойдаланилади Бармоқ изларининг бу фазилати фақатгина XIX асрнинг охирларида кашф қилинганлиги алоҳида аҳамият касб этади. Ундан олдин, бармоқ излари ҳеч қандай аҳамиятсиз ёки маъносиз оддий эгри чизиқлар деб тушунилар эди. 


Аммо Қуръонда, Аллоҳ ўша пайтда ҳеч ким эътибор қилмаган бармоқ учлари ҳақида бизни огоҳ қилган ва бизнинг диққатимизни уларнинг муҳимлигига жалб қилган. Бу муҳимлик фақат ҳозирги кунга келиб тўлиқ англаб етилди. Бармоқ излари воситасида шахсни аниқлаш усулининг қонунга мувофиқлиги кейинги йигирма беш йил ичида кўплаб полиция маҳкамалари томонидан тасдиқланган ва у қонуний исботланган услубдир. 


Бизнинг давримиздаги шахсни аниқловчи ҳеч бир технология бармоқ изларидек бундай самарали натижаларни бермайди. Шахсни тасдиқлаш учун бармоқ изларидан фойдаланиш кейинги 100 йил ичида қонуний жараёнларда ва халқаро эътиборга молик жараёнларда қўлланиб келинмоқда. 


АндреА. Моэнсен сўзининг «Fingerprint Techniques» (Бармоқ изи усуллари) номли китобида ҳар бир шахс ягона бармоқ излари тўпламига эга эканлигини таҳлил қилади: «... шу пайтгача турли бармоқлардан олинган икки бармоқ изининг бир-бирига аниқ мос тушганлик ҳодисасига бирор марта ҳам дуч келинмаган».


«Аллоҳ таолонинг Қуръони каримдаги мўъжизалари» китобидан.

Миролим Мансуров

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид