Зулҳижжа ойида қилинадиган амаллар

Зулҳижжа ойида қилинадиган амаллар

imon.uz 16-07-2021 326

                Муфассирларнинг машҳурларидан бўлган Ибн Касир, Ибн Аббос, Ибн Зубайр ва Мужоҳидлар Аллоҳ таолонинг “Қасамёд этаман тонг(вақти)га, ва ўн кечага...” (Фажр сурасини 1, 2 оятлари) деган гапидаги ўн кечадан мурод зулҳижжанинг ўн кечасидир деганлар. Аллоҳ таолонинг бу кечаларга қасам ичиши бу кечаларнинг улуғлиги ва ўта қимматли кечалар эканлигига далолат қилади.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бошқа кунлардаги амал бу ўн кунчалик афзал эмас, дедилар. Улар: жиҳод ҳамми?, дейишди. У зот: жиҳод ҳам, фақатгина  бир киши жони ва молини хатарга қўйиб чиқсаю, бирор нарса билан қайтмаса, бундан мустаснодир”, дедилар. (Бухорий ривояти)

Ибн Ҳажар раҳматуллоҳи алайҳ: бу ўн куннинг афзаллиги бу кунларда намоз, рўза, ҳаж, арафа куни ва садақалар беришдан иборат улуғ ибодатлар бирга жамланган дейдилар.

Шу ўринда бу ойни ўн куни ичида қандай амаллар қилишимиз кераклигига тўхталиб ўтсак.

1 Рўза тутишимиз

2 Фарз намозларимизни жамоат билан ўқиб, нафл намозларни кўпайтиришимиз

3 Такбир, таҳлил, тамҳид айтишимиз

4 Аллоҳ таолони кўпроқ зикр қилишимиз

5 Қилган гуноҳларимизга тавба қилишимиз

6 Гуноҳ амаллардан ўзимизни тийишимиз

7 Хайр, эҳсон ва садақалар беришимиз, айниқса ҳайт кунида

8 Кечаларини қоим қилишимиз

9 Имкон топсак бу ўн кун ичида Қуръони каримни хатм қилишимиз

10 Қабристонни зиёрат қилиб ўлимни эсга олишимиз

11 Баъзи рўзадорларга ифторлик қилиб беришимиз

12 Фарзандларимизга шу кунларда кўпроқ одоблар, зикр, тасбеҳлар ўргатишимиз

13 Қурбонлик қилишимиз

Хулоса қилиб айтганда бу кунларда таълим тарбия, амру маъруф ва наҳий мункар, ота оналарни аҳволларидан хабар олиб, уларни хурсанд қилиш, тилни, кўзни сақлаш, мусулмонларга озор бермаслик, аҳли оилаларимизни хурсанд қилиш, етимларни бошини силаш, касалларни зиёрат қилиш, дўстларнинг ҳожатини раво қилиш, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш, муҳтожларга ёрдам бериш, ўтганларни ҳаққига дуо қилиш, мусулмонлар қалбига хурсандчилик киритиш, фарзандларга бу кунларнинг улуғлигини тушунтириш ва барча хайрли, манфаъатли ишлар билан машғул бўлишимиз керак.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Жиззах вилоят вакиллиги матбуот котиби

Усмонали ОРОЛОВ

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид