Жиззахда Қурбон ҳайити бу йил қандай тартибда ўтказилиши маълум бўлди

Жиззахда Қурбон ҳайити бу йил қандай тартибда ўтказилиши маълум бўлди

imon.uz 29-07-2020 98

Жиззах вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Л.Ахмаджоновнинг Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги ҳамда туман (шаҳар) бош имомлари иштирокида муборак Қурбон ҳайити моҳиятида мужассам бўлган хайру саҳоват, меҳр-оқибат, инсонпарварлик сингари азалий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва кенг тарғиб этиш бўйича  қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижросига бағишланган он-лайин йиғилиш ўтказилди.

Бўлиб ўтган йиғилишда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 31 июль - жума кунига тўғри келиши муносабати билан жорий йил 31 июль Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланишини инобатга олиб, жойларда мазкур улуғ байрамни уйда кўтаринки кайфиятда нишонлаш, аксинча, бугунги кунда инсон саломатлиги учун хавф солиб турган коронавирус пандемиясига қарши зарур чора-тадбирларни қўллаган холда аҳолига тўғри етказиш, мазкур байрамнинг энг улуғ савобларидан бўлган қурбонлик эҳсонларини эҳтиёжманд оилаларга манзилли етказишда карантин талабларига қатъий амал қилган ҳолда ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.


imon.uz Матбуот хизмати

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид