Ҳаж 2022: Жиззах вилояти биринчи гуруҳ зиёратчилар Мадинага жўнаб кетишди

Ҳаж 2022: Жиззах вилояти биринчи гуруҳ зиёратчилар Мадинага жўнаб кетишди

imon.uz 23-06-2022 764

Айни пайтларда «Ҳаж – 2022» мавсумининг илк зиёратчилари Жиззах вилоятидан Саудия Арабистонига жўнаб кетиш арафасида турибдилар.

Ҳаж сари қадам қўяётган ҳамюртларимизнинг кўзларида қувонч, тилларида шукроналик. Барча муборак сафар тараддусида, муқаддас заминга ошиқмоқда.

 Ҳаяжонли, орзулар ушалган дамларда Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган ҳамюртларимиз эсон-омон муборак қадамжоларни зиёрат қилиб келишни Аллоҳдан сўраб, хайрли дуолар қилаётган бўлса, уларни кузатишга чиққан яқинлари эса Каъбатуллоҳга бориш уларга ҳам насиб этишини ният қилмоқдалар. 

Аллоҳ таоло ҳамюртларимизнинг сафарларини муборак қилсин, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!











Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид