“Масжид бунёдкорлари” номли янги лойиҳа

“Масжид бунёдкорлари” номли янги лойиҳа

imon.uz 2022-02-28 09:10:13 289

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан muslim.uz сайтида “Масжид бунёдкорлари” номли янги лойиҳаси йўлга қўйилди.

Унда қурилиши бўлаётган масжидлар рўйхати, ёрдам қилиш тартиби, масъул ходимлар исми-шарифи, боғланиш учун телефон рақамлар, жоменинг эски, ҳозирги ва келгусидаги суратлари ҳамда ҳомийлик учун ҳисоб рақамлар каби маълумотлар тақдим этилади.

Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Масжидга қушнинг уясича ҳиссаси қўшилган киши учун Аллоҳ таоло жаннатда қаср барпо қилади”. Демак, ҳар бир киши бундай улуғ масканни эҳтиром қилиши, уларнинг тозалиги ва ободлиги борасида ҳисса қўшиши энг савобли амалдир.

Қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган масжидлар рўйҳати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: 

МАСЖИД БУНЁДКОРЛАРИ

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид