130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги

Рамазoн ойи тунгги намозлар ва нафл ибодатлар ой
imon.uz 2023-03-10 02:04:08 17Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон кечаларини ибодат билан ўтказиб чиқардилар. Қачон ойнинг охирги ўн куни келса, оила аъзоларини ва намозга кучи етадиган катта-ю кичикни уйғотардилар (Имом Муслим ривояти).
Рамазон ойидаги тунгги намозлар фиқҳ истилоҳида “таровиҳ” дейилади. Бу намозни ўқиш барча мусулмонлар учун суннат ҳисобланади. Мусулмонлар ғофил қолиб, бу намозни ўтказиб юбормасликлари керак. Чунки Рамазондаги нафл намозлар учун бериладиган улуғ савоблар бошқа ойларда берилмайди.
“Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Рамазон кечаларини ибодат билан ўтказиб чиқардилар. Қачон унинг охирги ўн кунлиги келса, оила аъзоларини ҳамда намозга кучи етадиган каттаю кичикни уйғотардилар” (Имом Муслим ривояти).
Миролим Мансур тайёрлади