Муносиблар эътироф этилди

Муносиблар эътироф этилди

imon.uz 12-09-2022 344

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллик муносабати билан, Жиззах вилоятидаги имомлар орасида билимли ва одобли, айтаётган насиҳатларига аввало ўзи амал қилувчи, воқеликдан хабардор бўлиши ва унга тўғри муносабат билдириши, маслаҳат билан иш тутиши, юриш-туриш ва муомалада ўрнак, доимо ўзига танқидий баҳо бериши, ўзидаги камчилик ва қусурларни кетказиши, фитнага аралашиб қолишдан ҳазир бўлиши, ёши катталарни ҳурмат қилиши, миллий-диний қадриятларимизга мукаммал амал қилиб, давлатимизнинг амалдаги қоидаларига қатъий риоя этганликлари учун фаҳрий-ёрлиқ ва қиммат бахо совғалар билан тақдирланадилар. 

Шунингдек Ўзбекистон мусурмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги томонидан вилоятимизда барча соҳалар сингари диний-маърифий соҳа бўйича олиб борилаётган оқилона сиёсатни қўллаб-қувватлаб, бу борада белгиланган чора-тадбирларни самарали бажариш, ўз ҳудудида кенг кўламдаги диний-маърифий тарғибот ишларини янада кучайтириши ҳамда аждодларимиз билан фахрланибгина қолмасдан улар сингари олиймақом даражаларга эришиш ва бу борада келажак авлодга ўрнак бўлиш ҳар бир диний ходимнинг шарафли масъулиятидир!





ЎМИ Жиззах вилояти вакиллиги

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид