130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Ақли ва тафаккурини фақат дунё ишларига сарф қилган кишининг мисоли
imon.uz 09-05-2020 456Ақли, илми, тафаккури, фаҳм-фаросати ва руҳини Аллоҳни қўйиб, дунё ишларига сарфлаган кимса, мисоли эшакка ўхшайди. Сен кун бўйи унинг устига ахлатхонадан чиққан гўнгни ортиб ташиттирасан. Ҳатто уни кун ниҳоясига қадар тинимсиз ишлатасан. Бу ҳам етмагандек йўрғалатиб миниш мақсадида унга эгар тақиб, сайр қилишни ҳам хоҳлаб қоласан. Шунча ишлатиб, у эшакдан нимаям кутардинг? Ниманиям умид қилардинг?
Унда на куч ва на ғайрат қолди?! Ахир у, бор кучини сарфлаб, борича ҳаракат қилиб, фидоийлик кўрсатиб, жонсарак бўлиб қолган бўлса.
Илм, ақлу-тафаккур, зеҳну-заковат, фаҳму-фаросат ва руҳ ҳам ҳудди шу сингаридир. Буларнинг ҳар бири учун бу жасадда ўзи бажарадиган вазифаси, ўз меёри, ўз чегараси ва қуввати бор. Агар сен уларни то осмон эшигидан Аллоҳ таолонинг ҳузурига қадар кўтарила олмайдиган дунё ишларига сарфласанг, куни келиб буларнинг ҳар бири жасадни тарк қила бошлайди, шунда жасаддан қувват кетади, ожизлик ҳамда заифлик намоён бўла бошлайди.
Ўзбекистон халқаро ислом академияси магистранти Муҳаммадайюб АЗИМОВ