130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Беморнинг намози ҳақидаги боблар
imon.uz 2024-10-21 11:07:38 131Тик туриб ва
ўтириб намоз ўқишга қодир бўлмаса ёнбошлаб ёки чалқанча ётиб рукуъ ва саждани
имо ишора қилиб ўқийди, агар унга ҳам қодир бўлмаса намозни кечиктиради боби
1907 Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Менинг бавосирим
бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан намоз ҳақида сўрадим. Ул зот:
“Тик туриб ўқи. Агар қодир бўлмасанг, ўтириб ўқи. Агар қодир бўлмасанг ёнбошлаб
ўқи”, дедилар”.
Бухорий ривоят қилган. Унинг
нисбатини “Мунтақо” да, “Насбур роя” да, “Дироя” да жамоатга берган, фақат Муслимга
бермаган. Сўнгра улар: “Насаий: “Агар чалқанча ётиб ўқишга қодир бўлмасанг,
Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмади”ни зиёда қилган,
дедилар”. Бу зиёдани “Мужтаба” да топмадим. Балки у баъзи нусхасида бордир ёки
мен кузатишда хато қилгандирман.
Тик туриб ва
ўтириб намоз ўқишга қодир бўлмаса ёнбошлаб ёки чалқанча ётиб рукуъ ва саждани
имо ишора қилиб ўқийди, агар унга ҳам қодир бўлмаса намозни кечиктиради боби
“Имрондан
...” деб
бошланган ҳадис ҳақида. “Ҳидоя” да: “Касл киши ўтиришга қодир бўлмаса оёғини
қибла томонга узатиб, чалқанча ётади ва рукуъ, саждани ишора қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Бемор тик
туриб ўқийди. Агар қодир бўлмаса, ўтириб ўқийди. Агар қодир бўлмаса чалқанча
ётиб имо ишора қилиб ўқийди. Агар қодир бўлмаса Аллоҳ таоло ундан узрни қабул
қилишга ҳақлироқдир”, ҳадислари далили билан”, деган. Агар юзини қиблага
қаратиб, ёнбошига ётиб имо ишора қилса ҳам жоиз Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу
анҳунинг ҳадиси далили билан. Лекин авлароғи бизнинг наздимизда чалқанча ётиб
ўқиш. Ҳофиз “Дироя” да: “Касал тик туриб намоз ўқийди” ҳадисини бу шаклда
топмадим. Дороқутнийнинг Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисида унинг
ҳадисининг ўхшашини топдим. Унда: “Агар қодир бўлмаса, оёғини қиблага қаратиб
чалқанча ётиб ўқийди”, деган, лекин охирини зикр қилмаган. Санади жуда заиф”,
деган.
Али розияллоҳу анҳунинг ҳадиси Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг Насаий ривоят қилган ҳадисини қувватлайди. Бу
Али розияллоҳу
анҳунинг ҳадисининг
маъносининг айни ўзи. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Агар қодир
бўлмаса, Аллоҳ таоло ундан узрни қабул қилишга ҳақлироқдир” сўзини бирор ҳидис
ёки асарда шу шаклда топмадим. Лекин унинг маъноси Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг энди келадиган ҳадиси билан собит. Валлоҳу
аълам.
Имрон
розияллоҳу анҳунинг ҳадиси агар ёнбошлаб ётишга қодир бўлмаса чалқанча ётиш
жоизлигини ифода қилаяпди, Абу Ҳанифа бу тартибнинг акси авлороқлигини қаердан
айтди?, деган саволга. Муҳаққиқ “Фатҳ” да: “Касал тик туриб намоз ўқийди”
(“Ҳидоя” муаллифи мазҳабига далил қилиб келтирган) ҳадиси ғариб валлоҳу аълам.
Сўнгра унинг собитлиги тақдир топмагач, Имрон розияллоҳу анҳунинг ҳадисининг умумга ҳужжат бўлишини кўтармайди. Чунки унинг касали чалқанча
ётишдан ман қиладиган бавосир бўлгани учун, унинг ўзига хитоб қилинган, умматга
эмас. (Ҳадисда зикр қилинган тартиб мухотабнинг ҳолати эътибори билан
бўлганлиги эҳтимоли сабабли, чалқанча ётишни ёнбошлаб ётишга муқаддам қилишга
ҳужжат бўлмайди) шунинг учун маънан таржиҳ лозим бўлади. Ва у чалқанча ётиш
ишораси қибла томонга бўлади (агар бошининг тагига ёстиқ қўйса, ўтирганга
ўхшатиб, чалқанча ётиш сағломни ишора қилишдан ман қилади, қанда қилиб касал
ишора қила олади) бу билан фарзни бошқасини (яъни ёнбошлаб ётишни)хилофи билан
адо қилган бўлади. Агар чалқанча ётган ҳолатида рукуъ, саждани ёнбошига қараб
қиладиган бўлса, қибладан бошқа томонга қараган бўлиб қолади. “Кифоя” да:
“Шофеъий раҳимаҳуллоҳ Имрон
розияллоҳу
анҳунинг ҳадисини чалқанча ётишдан бошқасига қодир бўлмаган насур касаллиги
бўлган кишига йўйган. Бир шахснинг узрига рухсат бериш, ундан бошқа учун шуни
қилишлигига далолат қилмайди. Гапни хулосаси Имрон розияллоҳу анҳунинг ҳадиси
рақобатчиларимизга ҳужжат бўла олмайди. Чунки унда хослаш эҳтимоли бор. Бу
хитобдан равшан бўлиб турибди”, деган.
Дорақутний
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: “Касал чалқанча ётиб намоз
ўқийди, икки оёғини қиблага қилади” дейилган. Бу ҳадис матнда зикр
қилганимиздек ровийлари ишончли. Бу умумлиги сабабли тик туриш ва ўтиришга ожиз
ҳар қандай касални ўз ичига олади. Мабсур касал бўлсин ёки бошқа барибир.
Саҳобийнинг гапига марфуъ муораза бўлмаса, у бизнинг наздимизда ҳужжатдир. Бу
ерда шундай бўлаяпди. Уни Имрон розияллоҳу анҳунинг ҳадиси унга хослигида
муораза келмайди. Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг гапи Муҳаққиқнинг гапида зикр
қилинган қиёсий маънони қувватлайди. Баъзи бировлар учун бу ўринда Ҳанафия ва
Имом Ибн Ҳумам билан ҳар хил гаплар бор. Бунинг келиб чиқиши уларнинг фаҳми
ёмонлиги ва фикри бемаънилигидан. Аллоҳ ҳидоятга бошласин ва кўнглини ислоҳ
қилсин.
1908 Бизга Иброҳим ибн Ҳаммод ҳадис айтди,
ундан Аббос ибн Язид айтди, ундан Абдурраззоқ айтди, ундан Абу Бакр ибн
Убайдуллоҳ ибн Умар айтди, у отасидан, у Нофеъдан, у Ибн Умар розияллоҳу
анҳудан ривоят қилади:
“У: “Касал
киши оёқларини қиблага қилиб чалқанча ётиб намоз ўқийди”, деди”.
Дороқутний
ривоят қилган. Ровийлари ишончли.
“Иброҳимдан...” деб бошланган ҳадис ҳақида. Бу ҳадиснинг
тик туриш ва ўтиришга ожиз кишининг чалқанча ётиб намоз ўқишлиги афзаллигига
далолати равшан. Чунки Ибн Умар розияллоҳу анҳу ёнбошлашни асло зикр қилмаган.
Ёнбошлаш авло бўлганида албатта аввал уни зикр қилган бўлар эди. Саъид ибн
Мусаййаб, Ҳорис Аклий (у саҳобий) ва Абу Саврлар ҳам бизнинг гапимизнинг
мислини айтишган. (“Муғний”). “Баҳрур роиқ” да “Баҳр” нинг: “Агар ўтиришга
узрли бўлса чалқанча ётиб ёки ёнбошлаб имо ишора қилади” гапининг тагида:
“Муаллиф афзаллигини баён қилиш учун чалқанча ётишни биринчи келтирди ва бу
машҳур ривоятларнинг жавоби. Абу Ҳанифадан афзали ўнг томонига ёнбошлаш деб
ривоят қилинган. Шофеъий шуни олган. Чалқанча ётган киши агар қодир бўлса
тиззасини кўтариш лозим, оёғини қиблага чўзиб қолмаслиги учун”, деган. Айний
“Умда” да: “Имомларимиз орасида чалқанча ётиш борасида ҳар хил ривоятлар бор.
Зоҳир ривоят оёғини қиблага қилиб, орқасини устига чалқанча ётишдир. Ибн Кас
улардан қиблага юзланиб, ўнг тамонига ёнбошлайди, агар шундан ожиз бўлса,
орқасига кўра чалқанча ётади. Бу Шофеъий, Молик ва Аҳмадларнинг гапи”, деган.
Менинг
наздимда рожиҳроғи биз зикр қилган гап. Имоми Шофеъий раҳимаҳуллоҳнинг мазҳаби
Имрон розияллоҳу анҳунинг ҳадисига мувофиқлиги учун баъзи бировлар уни ихтиёр
қилишди. Бу марфуъ саҳиҳ ҳадис. Юқорида унинг умумга ҳужжатликка дурус эмаслиги
айтилди. Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг асари эса умум бўлгани учун зоҳир
ривоядаги ҳукмни қувватлайди, ва уни қиёс ҳам қувватлайди. “Раҳматул умма” да:
“Агар ўтиришги қодир бўлмаса, Шофеъийнинг мазҳабида, қиблага юзланиб, ўнг
тарафига ёнбошлайди агар қодир бўлмаса, оёғини қиблага қилиб чалқанча ётади. Бу
Молик ва Аҳмаднинг гапи”, деган.
Агар:
“Баъзи саҳобалар чалқанча ётишни кариҳ кўришган. Ибн Абу Шайба ўзининг
“Мусаннаф” китобида: “Бизга Абу Муовия ҳадис айтди, у Аъмашдан, у Мусаййаб ибн Рофеъдан.
У Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади: “Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг
кўзи кўрмай қолганида бир киши келиб: “Агар етти кун намозни фақат осмонга
қараб ўқиб сабр қилсанг, сенга келибтураман, кўзинг очилишини умид қиламан”,
деди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо Оиша ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумо ва
улардан бошқа Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари розияллоҳу анҳумларга одам юборди.
Уларнинг ҳаммалри: “Агар шу етти куннинг ичида ўлсанг намозни нима қиласан?”,
дедалар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу кўзини даволатмади”. Ровийлари жамоатнинг
ровийлари, ишончли. Лекин Мусаййабнинг Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қилган
ривоятлари мурсал. Чунки у саҳобалардан Баро ва Абу Иёс[1]
Омир ибн Абададан бошқаларидан ҳадис эшитмаган. Буни Ибн Маъин айтган.
(“Таҳзиб”).
“Талхисул
хабир” да: “Саврий ўзининг “Жомеъси” да Жобирдан, у Абу Зуҳодан ривоят қилади:
“Абдулмалик ёки ундан бошқаси Ибн Аббос розияллоҳу анҳуга табибларни юборди,у
кишининг кўзига сув кириб касалланган эди. Улар: “Етти кун чалқанча ётиб намоз
ўқийсиз, деди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Умму Салама ва Оиша розияллоҳу
анҳумодан сўради, улар бундан қайтардилар”. Ҳоким ва Байҳақий ривоят қилишган”,
деб келтирилган. “Танқиҳ” да: “Саҳиҳроғи Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг ўзи шуни
кариҳ кўрган. Буни Амр ибн Динор ундан ривоят қилган” деган.
Амрдан
қилинган мазкур ривоят саҳиҳ, уни Байҳақий риаоят қилган. Бунга “Жавҳарун
нақий” да қуйидагича жавоб берган: “Қудурий “Тажрид” да Ҳанафийлар Ибн Аббос
розияллоҳу анҳу ва ундан бошқа муолажа қилишни кариҳ кўрганларга чалқанча ётиш
жоиз дейди. Бунда гап йўқ[2].
Хилоф, муолажа қилса чалқанча ётиш жоиз ёки жоиз эмаслигида, улардан шунинг
кароҳияти нақл қилинмаган”, деган.
Ибн Қудома
“Муғний” да: “Агар кўзида касаллик бўлса, тиббиёт уламолардан ишончлилари:
“Агар чалқанча ётсанг сени даволашга имкон бўлади”, деса. Қози: “Мазҳаб қоидаси
шуни жоиз дейиди”, деган. Бу Жобир ибн Зайд, Саврий ва Абу ҳанифанинг гапи.
Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Атаба ва Абу Воил шуни кариҳ кўришган. Молик ва
Авзаъий: “Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг воқеасини далил қилиб, жоиз эмас”,
дейишган. Бизни далилимиз, Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васаллам ёнлари шилингинида ўтириб намоз ўқиганлар. Ул зот
тик туришга қодир бўлмаганликлари аниқ, лекин тик туришда у зотга машаққат бўлган ёки зарар хавфи
бўлган. Бу эса, бемор қайси бирига қодир бўлса, ўшаниси унга жоизлигига ҳужжат
бўлади. Чунки биз сув мисл нархидан зиёда бўлса молини сақлаш учун таҳоратни
тарк қилишни, касаллик сабабли рўзани тарк қилишни мубоҳ дедик. Хабарлар уловда
кийими ёки баданига лой зараридан хавф қилганда уловда тик туришни тарк қилиб
намоз ўқиса жоизлигига далолат қилади. Ўзи, кийими ифлос бўлиши ва ҳўл
бўлишидан сақлаш учун жумани ва жамоатни тарк қилиш жоиз. Душмандан хавф
қилганда ёнига ва чалқанча ётиб намоз ўқиш жоиз. Кўзнинг кўрмай қолишлигининг
зарари бу ҳолатларнинг зараридан кам эмас. Аммо Ибн Аббоснинг хабари агар саҳиҳ
бўлса, хабар бергувчи аниқ хабар бермаганлиги эҳтимоли ҳам бор. Табиб умид қиламан
дегани ёки унинг ёлғиз ўзи бўлганлиги ёки ҳолати намалум бўлгани учун унинг
хабари қабул қилинмаган.