130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Деҳқончилик шарафли касб
imon.uz 21-05-2020 441Ўтмишда ота боболармиз зироат илмининг сир-синоатларини
жуда яхши билишган. Имкон қадар ердан фойдаланиш, керакли вақтда уруғ қадаб,
унга сув бериш ва шу каби бошқа масалаларда ҳам доно бўлишган.
Аллоҳ таоло Ҳуд сурасининг 61-оятида:
“У сизларни ердан пайдо қилиб, сизларни уни обод
этувчи этди”, деб
марҳамат қилади.
Ушбу оятда Аллоҳ таоло одамзотнинг асли ер жинсидан
яратилгани ҳамда улар ер юзига уни обод қилиш учун қўйилгани хабари бермоқда.
Деҳқончилик Аллоҳ таоло буюрганидек амалга оширилса, ер юзини обод қилгувчи
касблардан саналади.
Албатта ҳар биримиз ўзимизга тегишли бўлган экин
майдонлармиздан унумли фойдаланишимиз керак. Зеро Жобир розияллоҳу анҳудан
ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳга
ишониб, савоб умид қилган ҳолда қаровсиз ерни обод қилса, унга ёрдам ва барака
бериш Аллоҳга лозим бўлди”, дедилар. (Байҳақий ва Табароний).
Аллоҳга лозим бўлди дегани – мазкур бандага Аллоҳнинг
фазл – карами бўлди деганидир.
Дарҳақиқат, деҳқончиликнинг шарафли касб эканлигига,
экишда, ҳосилни ўриб олишда, ташишда, ҳатто сотиб бўлгунча таваккал қилишлик
далолат қилади.
Деҳқондан таваккал қилиб меҳнат қилиш талаб қилган
бўлса, асл ўстириб берувчи эса Аллоҳ таолодир.
Шунинг учун деҳқонлар холис ният билан қилаётган
ишларини ибодат деб амалга оширсалар ва покиза йўллар билан меҳнат қилсалар,
Яратганни марҳамати билан мўл – кўл ҳосил олишга мувоффақ бўлиб, зироатларига
барака ҳам киради иншаоллоҳ.
Жиззах вилояти Янгиобод тумани
“Иймон” масжиди имом-хатиби
Худойназаров Шуҳрат