Етимнинг шафоати

Етимнинг шафоати

imon.uz 20-12-2010 759

    Етимнинг шафоати

Улуғларимиздан бирлари ҳикоя қилади: “Мен илгари гуноҳ ишларга, ичкиликка берилган эдим. Бир куни муҳтож етим болани учратиб қолдим. Уни уйимга олиб келиб қорнини тўйдирдим, ҳаммомда чўмилтириб, сочларини олиб, кийим кийдирдим. Ота ўз фарзандига марҳамат кўрсатганидек, балки ундан ҳам зиёдароқ марҳамат кўрсатдим. Шундан сўнг кечаси ухладим. Туш кўрдим. Гўёки қиёмат қоим бўлибди. Мен ҳисоб-китобга чақирилдим ва қилган гуноҳларим туфайли дўзахга ҳукм қилиндим. Забониялар (азоб фаришталари) мени дўзахга судраб кета бошладилар. Уларнинг қўлларида мен заиф, ҳақир эдим. Шу пайт йўлда ҳалиги етим рўбарў келди ва: «Эй Роббимнинг фаришталари, уни қўйиб юборинглар. Мен Роббимдан унга шафоат тилайман. Зеро, у менга яхшилик қилди ва марҳамат кўрсатди», деди. Фаришталар: «Бу бизга буюрилмаган», дейишди. Шу пайт Аллоҳ таоло тарафидан: «Уни қўйиб юборинглар. Етимга яхшилик қилгани ва етим шафоати сабабли унга сўраган нарсаларини бердим», деган нидо келди. Кейин уйғониб кетдим-да, Аллоҳ азза ва жаллага тавба қилдим ва бутун куч-ғайратимни етимларга марҳамат кўрсатишга сарфладим”.

 

  

"Солиҳлар гулшани" китобидан

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид