Ҳижрат тушунчаси

Ҳижрат тушунчаси

Mimon.uz 24-11-2021 396

Ҳижрат тушунчаси бир жойдан иккинчи жойга кўчиб ўтишни, яъни «кўчиш» маъносини билдиради.

Пайғамбаримиз ва у зотга эргашган мусулмонлар заруратдан, мажбурликдан ватанидан ҳижрат қилишди. Чунки, пайғамбаримиз ва у зотга эргашган мусулмонлар ҳаёти ҳавф остида эди. Нафақат ҳаёти иймон эътиқодлари ҳам ҳавф остида эди. Агар уларга бундай ҳавф – хатар бўлмаганида ким ҳам ўз туғилиб ўсган юртини ташлаб кетар эди.

Макка мушриклари мусулмонларга ўз танлаган эътиқодларида воз кечтириш мақсадида жисмоний ва бошқа кўринишдаги зўрликлар ишлатганлиги баён қилинади. Шу боис Аллоҳ таоло пайғамбаримиз соллалоҳу ъалайҳи ва саллам ва у кишига эргашган мусулмонларни кўчишга (ҳижрат) қилишга буюрганлар

Ҳижрат тушунчасидан нотўғри талқинда фойдаланиш

Ислом дини каби бир дин, ўзлари учун шиор қилиб олган, мусулмон қиёфасига кириб олган, амалсиз, билимсиз, илимсиз, Аллоҳнинг каломини бузиб ўз фойдаларини кўзлаётган, Расулимиз соллалоҳу ъалайҳи ва саллам кўрсатмаларига қарши фолият олиб бораётган бир тўда бузғунчилар ҳижрат атамаси остида, мусулмонларни алдов йўли билан бамисоли бўри устига қўй терисини ёпиб олиб ўзга юртларда хору зорликка, сарсон саргардонликка, манқуртликка, бегуноҳ иснонлар қонини тўкишликка чақирмоқда. Уларнинг олиб бораётган ишлари қанчалар аянчли эканлигини бугун далиллар билан келтирилаябди. Уларга эргашиб ўз юртидан юз ўгирганлар ҳозирда минг минг пушаймонлар билан юртга қайтганлар ҳаёти ҳаммамиз учун ибрат бўлсин.

Ислом мутаассибликни қоралайди

Мутаассиблик нима - ?  Мутаассиблик ўз фикри, мулоҳаза ва дунё қараши тўғрилигига ўта қаттиқ ишонишдир. Мутаассибликка йўлиққан одам ёки гуруҳ жамиятда турли туман келишмовчилик ва беқарорликни келтириб чиқаради.

Мутаассибликнинг ўта хавфли жиҳатлари шундан иборатки, у жамият, халқ ва бир дин вакиллари ўртасида келишмовчилик, ўзаро адоват ва фирқачиликка олиб келади. Бир дин эътиқод вакилларининг ўртаси бузулиши каби салбий омилларни келтириб чиқаради. Бу эса ҳар бир дин ва миллат келажаги учун ўта хавфлидир. Шунинг учун Ислом дини мутаассибликни қоралайди. Чунки Ислом дини ҳар бир инсонни теран ўйлашга, бошқаларга нисбатан муросали бўлишга чақиради. Бир фикрда қаттиқ туриб олиш ва уни бошларга мажбуран сингдириш шариат ман қилган ишдир.

Сохта салафийлар ғояларига раддия

Сохта салафийларнинг ғоялари шундан иборатки, улар Қуръон ва суннатда ёзилган қоидаларни сўзма – сўз тушуниб, кўр - кўрона амал қилиш орқали бошқа манбааларни ботилга чиқарадилар.

Салафийлик мафкурасини байроқ қилиб олган гўёки ўзларини салафларнинг издошлари деб даъво қилувчиларга Ҳаким Самарқандийнинг ушбу сўзларини келтириш кифоядир. Қуръон оятларининг зоҳирига қараб ҳукм олиш борасида фикр юритиб, «Қуръондаги ҳамма нарсани ҳам зоҳирига қараб шарҳлаш мумкин эмас. Чунки Қуръонда кўп ўринларда оятларнинг зоҳири бошқа маънони, ботили бошқа маънони англатади. Аллоҳдан қўрқинг! Қуръонни фақат ўз раъйингиздан келиб чиқиб шарҳламанг!» – деб бу ишнинг шариат кўрсатмасига хилоф эканини таъкидлаган.

ЎМИ Жиззах вилояти бош имом хатиби Меҳмонали Жаббаров

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид