ИЛМДАН БОШҚА НАЖОТ ЙЎҚ!

ИЛМДАН БОШҚА НАЖОТ ЙЎҚ!

imon.uz 2025-02-07 01:22:56 10

Уламоларимиз “Илм дунё азизлиги ва охират шарафидир”, деганлар. Дарҳақиқат, илм олган инсон ҳар доим азиз ва мукаррамдир. Шу билан бирга, илм ўрганаётган талабаларга фаришталар, ҳатто чумолилар ҳам истиғфор айтиши ҳадиси шарифларда баён этилган. 

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳазратлари жума намозини Боғот туманидаги “Одина Эшон бобо” масжидида адо этгач, Урганч шаҳридаги “Имом Фахриддин Розий” мадрасасига ташриф буюрдилар.

Устоз талабаларга илм олиш ва унинг фазилатлари ҳақида гўзал панду насиҳатлар қилиб бердилар.

 Муқаддас динимизда илм олишга, ўрганишга тарғиб этилган. Қуръони карим ҳамда ҳадиси шарифда илмга тарғиб қилинган, илмсизлик қораланган. Илк нозил бўлган оятда ҳам “ўқи!”, “ўқи!” деб буюрилади. “Илм” сўзи Қуръони каримда 811 ўринда турли маъноларда келади.

Каломуллоҳда: «Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража(мартаба)ларга кўтарур»(Мужодала сураси, 11-оят), дейилган.

Ибн Ҳажар Асқалоний ушбу оятни: “Албатта, даражаларни кўтариш улуғ фазлу марҳаматга далолат қилади ва дунёда олий мартаба, шон-шуҳрат каби маънавий юксакликни ҳамда жаннатдаги олий мартаба каби ҳиссий юксакликни қамраб олади”, дея тафсир қилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўплаб ҳадисларда илм эгаллашга, олимларни эъзозлашга чорлаганлар. Жумладан: “Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир”(Имом Ибн Можа ривояти), деб марҳамат қилганлар...

* * *

Айни дамларда Хоразм вилоятида сафарда бўлиб турган Тошкент шаҳридаги “Фирдавс” масжиди имом-хатиби Бахтиёр домла Сатторов ҳам талабаларга ваъз-насиҳат қилдилар.

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид