130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Исро ва Меърож мўъжизаси
imon.uz 2024-12-10 10:42:40 186Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мўъжизалари жуда кўп бўлиб, бу китобда самовий мўъжизалари – Исро ва Меърождан бошлаймиз.
Молик ибн Саъсаъа розияллоҳу анҳу Исро воқеасини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Мен Ҳатимда ётганимда келгувчи келиб кўксимни кесди ва қалбимни чиқариб олди. Сўнг имон билан тўлдирилган тиллодан бўлган бир идиш келтирилди ва унда қалбимни ювди. Сўнг идишдан чиқариб, яна жойига қайтариб қўйди. Сўнг менга хачирдан пастроқ ва эшакдан баландроқ оппоқ бир улов келтирилди. У кўзи етган жойга қадамини қўярди. Унга мингач Жаброил билан бирга кетдик ва дунё осмонига етиб бордик. У осмон эшигини очишларини талаб қилди. “Сен билан турган бу киши ким?” дейилди. Жаброил: “Муҳаммад”, деди. “У жўнатилдими?” дейилди. “Ҳа”, деди. “Хуш келибсиз! Қандай ҳам яхши келувчи келди”, дейилди ва эшик очилди. У ердан ўтгач, Одамни кўрдим. “Бу отанг Одам, унга салом бер”, деди. Салом бердим, у алик олгач: “Хуш келибсан, солиҳ ўғил (фарзанд) ва солиҳ пайғамбар”, деди. Сўнг (Жаброил) мен билан бирга иккинчи осмонга ўқишга”, дедим. “Умматларингнинг ҳар куни эллик вақт намоз ўқишга кучлари етмайди. Аллоҳга қасам, мен буни сендан олдин инсонларда тажриба қилиб кўрганман. Раббингга қайт ва умматларинг учун енгиллатишини сўра”, деди. Мен қайтдим ва мендан ўнини енгиллатди. Мусога қайтиб келдим, у олдинги сингари сўзларни айтди. Мен қайтдим ва мендан ўнини енгиллатди. Мусога қайтиб келдим, у олдинги сингари сўзларни айтди. Мен қайтдим ва мендан ўнини енгиллатди. Мусога қайтиб келдим, у олдинги сингари сўзларни айтди. Қайтдим ва ҳар куни ўн вақт намоз ўқишга буюрилдим. Қайтиб келдим, у олдинги сингари сўзларни айтди. Яна қайтдим ва ҳар куни беш вақт намоз ўқишга буюрилдим. Мусога қайтиб келдим, у: “Нимага буюрилдинг?” деди. Мен: “Ҳар куни беш вақт намоз ўқишга буюрилдим”, дедим. “Умматларингнинг ҳар куни беш вақт намоз ўқишга кучлари етмайди. Мен буни сендан олдин инсонларда тажриба қилиб кўрганман ва Бани Исроил билан бу борада қаттиқ шуғулланганман. Раббингга қайт ва умматларинг учун енгиллатишини сўра”, деди. “Раббимдан сўрадим. Энди сўрашга ҳаё қиламан. Мен бунга рози ва таслимман”, дедим. Унинг ҳузуридан ўтганимда нидо қилгувчи: “Фарзимни қабул қилдинг ва Мен бандаларимдан енгиллатдим”, деб нидо қилди».
Изоҳ: Бу ҳадис қисқача келтирилган бўлиб, бошқа ривоятларда баъзи сўзлар зиёда қилинган ва бунда зикр этилмаган айрим мўъжизалар келтирилган. Жумладан:
1. Кўксиларининг ёрилиши;
2. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйларининг шифти ёрилиши.
3. Бир неча минг йиллик масофани қисқа вақтда босиб ўтилиши.
4. Буроқнинг Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қочмасдан, у зотга итоат қилиши.
5. Осмоннинг очилиши.
6. Бу сафар давомида осий-гуноҳкорларнинг азобланишини ва итоатли бандаларнинг неъматлар ила баҳраманд эканини кўришлари.
7. Аллоҳ таоло билан сўзлашганлари.
8. Пайғамбар алайҳимуссаломлар билан учрашиб, улар билан сўзлашганлари.
9. Малакул мавт каби баъзи фаришталар билан гаплашганлари.
10. Самовий оламда кўрган нарсалари.
"Расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўъжизалари" китобидан.