Истиғфорларнинг улуғи

Истиғфорларнинг улуғи

imon.uz 2024-12-02 11:32:27 105

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.

Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин
. Нима учун “Саййидул истиғфор” (Истиғфорларнинг улуғи) дейилади?
-Аллоҳим, Сен парвардигоримсан- рубубият тавҳиди.
-Сендан бошқа илоҳ йўқ- улуҳият тавҳиди. 
 -Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман – убудият тавҳиди.  
-Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман – вафо. 
-Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман – истиъоза, паноҳ сўраш. 
-Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим – шукр қилиш. 
-Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим - эътироф, тан олиш.
-Менинг гуноҳларимни кечир -  талаб, сўров.
-Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди – тажарруд, Ўзини ажратиб хослаш.

Шунинг учун ҳам саййидул истиғфор – энг улуғ истиғфор, дейилади.

   Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор – “Аллоҳумма анта роббий лаа илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абу`у лака биниъматика ъалаййа ва абу`у бизамбий фағфирлий фаиннаҳу лаа йағфируз зунуба илла анта»ни  кечки пайт айтиб, тонг отгунича вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради”, дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.
Маъноси: Аллоҳим, Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди.

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид