130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Иймон энг улуғ неъмат
imon.uz 27-12-2019 727Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир одам келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, икки вожиб қилувчи нима?» деди.
«Ким Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмаган ҳолда ўлса,
жаннатга кириши; ким Аллоҳга бирор нарсани ширк келтирган ҳолда ўлса, дўзахга
кириши», дедилар».
Яъни, икки сифат бўлиб, бу иккиласи икки нарсани вожиб
қилар экан. Шу икки сифат бўлса, ортидан икки нарса келмаса бўлмас экан, ўша икки
сифат қайси, деб, сўраган кишининг саволига, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи
васаллам қисқа ва қониқарли жавоб бердилар:
Биринчи сифат Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмаган
ҳолда ўлиш. Бу сифат жаннатга киришни вожиб қилади. Бунга эга бўлган одам
жаннатга кирмай қолмайди. Гуноҳига яраша дўзахда ётгандан кейин бўлса ҳам
жаннатга киради.
Иккинчиси эса Аллоҳ таолога ширк келтириш. Ундай одам
дўзахга кирмай қолмас экан. Чунки Аллоҳ таоло ўзига ширк келтиришни асло
кечирмаслигини қатъий равишда таъкидлаган.
Ушбу ҳадисдан тавҳиднинг–Аллоҳга ширк келтирмасликнинг
қанчалар улуғ бахт эканини билиб олдик.
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан
ривоят қилинган ҳадисда:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир
киши «Лаа илаҳа иллаллоҳу, Муҳаммадур Расулуллоҳ» деб чин қалбдан шаҳодат
келтирган бўлса, албатта, Аллоҳ уни дўзахга ҳаром қилади»,
деганлар.
Тошкент
вилояти Тошкент тумани “Раҳбар ота”
жоме
масиди имом-хатиби
Муҳаммадий
Раҳмонов