Жаннат аҳлидан бўлган киши

Жаннат аҳлидан бўлган киши

imon.uz 19-01-2020 878

Расулуллоҳ саллоллаҳу алайҳи васаллам саҳобаларга таълим тарбия бериб, уларнинг руҳларини кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган, башар кўнглига келмайдиган жаннат сифатлари билан хурсанд қилар эдилар.

Бир куни Расулуллоҳ саллоллаҳу алайҳи васаллам саҳобалар билан ўтирганларида, уларга:

“Сизларга ҳозир жаннат аҳлидан бўлган бир киши келади”, дедилар.

Сақолидан таҳорат суви томчилаб томиб турган бир ансорий келиб,

масжидга кириб намоз ўқиб чиқди.

Кейинги куни ҳам Расулуллоҳ саҳобаларга:

“Сизларга ҳозир жаннат аҳлидан бўлган бир киши келади”, дедилар. Чна кечаги киши келди.

Учунчи куни Расулуллоҳ яна саҳобаларга:

“Сизларга ҳозир жаннат аҳлидан бўлган бир киши келади”, дегандилар, яна кечаги киши келди. Киши кетмоқчи бўлганида Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу унга эргашди ва унга:

Отам Амр ибн Осга ғазаб қилиб, уч кун уйга кирмасликка қасам ичдим, деди. Ансорий:

Мендан нима хоҳлайсан?, деди. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу:

Уч кун уйингда сен билан бирга туришимга ижозат берасанми?, деди. Ансорий рози бўлди. Ҳар куни Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу ансорийникига бориб унинг уйида ухларди. Биринчи кеча Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу ансорийни кузатиб, кечаси намоз ўқигани турмаганидан хайрон бўлди. Лекин қачон уйғонса Аллоҳни зикр қиларди. Бомдоднинг озони айтилганича ухлади. Озондан кейин туриб бомдодни ўқиди. Иккинчи кеча ҳам аввалги кечагидагидек қилди. Учунчи кечаси ҳам аввалги кунлардагидек, кечаси туриб намоз ўқимади.

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу, фарздан бошқа намоз ўқимаганини кўриб уни паст санашга яқин бўлдим дейдилар.

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу, отам билан ғазаблашганимиз йўқ, уйни тарк ҳам қилмаганман, лекин Расулуллоҳ саллоллаҳу алайҳи васаллам уч марта сизларга ҳозир жаннат аҳлидан бўлган бир киши келади, дедилар, ҳар бирида сен келдинг. Сени нима қилишингни билиб, мен ҳам сенга эргашмоқчи эди. Ҳеч қандай амал кўрмадим. Сени бу мақомга нима еткизди?. Ним учун Расулуллоҳ сени жаннат аҳлидан, дедилар, деди. Ансорий сен кўрганингдек ҳеч бир ортиқ амалим йўқ лекин мен ҳеч кимга ҳасад қилмайман ва қалбимда бирор мусулмонга гина сақламайман, деди.

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллоллаҳу алайҳи васаллам бу ансорийни жаннат аҳлидан деганларининг сири бу эканини билиб олдилар.

Қиссадан олинадиган фойдалар:

1 Мусулмон жаннатга еткизадиган амалларни билишга ва унга амал қилишга иштиёқман бўлиши.

2 Аллоҳнинг ибодатиги ёрдам бўлсин учун солиҳлар суҳбатига иштиёқман бўлиш.

3 Мусулмон ҳеч кимга ҳасад қилмаслиги ва қалбида бирор мусулмонга гина сақламаслиги лозим.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

 Жиззах вилоят вакиллиги матбуот

котиби Усмонали ОРАЛОВ

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид