Кеч кирганда эшикни ёпиш ва Аллоҳнинг исмини  зикр қилиш суннатдандир

Кеч кирганда эшикни ёпиш ва Аллоҳнинг исмини зикр қилиш суннатдандир

imon.uz 20-11-2024 136

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин

 Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "...Эшикларни беркитинг ва Аллоҳнинг исмини зикр қилинг, чунки шайтон ёпиқ эшикни очолмайди", дедилар.

Муттафақун алайҳи. 

▫️Изоҳ: Ҳадиснинг тўлиғи: Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қоронғи тушганда [ёки кеч кирганда] болаларингизни ушлаб туринг, чунки шайтонлар ўша пайт тарқалади. Кечадан бир муддат ўтгач, уларни (болаларни) қўйиб юбораверинг. Эшикларни беркитинг ва Аллоҳнинг исмини зикр қилинг, чунки шайтон ёпиқ эшикни очолмайди. Мешларингизни боғланг ва Аллоҳнинг исмини зикр қилинг. Устига бирор нарсани кўндаланг қўйиб бўлса ҳам, идишларингизни тўсинг ва Аллоҳнинг исмини зикр қилинг ҳамда чироқларингизни ўчиринг».


Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид