Кичкинтой болаларингиз жаннатнинг балиқчаларидир

Кичкинтой болаларингиз жаннатнинг балиқчаларидир

imon.uz 2024-11-28 04:56:01 138

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кичкинтой болаларингиз жаннатнинг балиқчаларидир. Уларнинг бири отасини кутиб олади. Кийимидан ушлаб олади-да, токи Аллоҳ таоло уни ва отасини жаннатга киритмагунча тўхтамайди”, дедилар.

Имом Муслим ривояти. 

Ҳадиснинг тўла шакли қуйидагичадир:

Абу Ҳассондан ривоят қилинади:

«Абу Ҳурайрага: «Менинг икки ўғлим вафот қилди. Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг марҳумларимиздан кўнглимизни хотиржам қиладиган ҳадисларидан айтиб бермайсизми?» дедим. Абу Ҳурайра «Хўп» деб, шундай деди: «(У зот шундай деганлар) «Уларнинг ёши кичиклари жаннатнинг балиқчаларидир. Улардан кимдир отасини [ёки ота-онасини] учратиб, худди мен сенинг кийимингнинг этагини ушлаб олганимдек, уларнинг кийимидан [ёки қўлидан] ушлаб олиб, Аллоҳ таоло уни ҳам, отасини ҳам жаннатга киритмагунича тўхтамайди [ёки тинмайди]».


Изоҳ: «Балиқчалар» деб таржима қилинган сўз матнда «даъаамийс» (итбалиқча) деб келган бўлиб, бу сўз гўдаклигида вафот қилган болаларнинг сувда эркин ўйнаб юрган балиқчалар каби жаннатдан чиқмай ўйнаб-кулиб юришига ишора қилади.


«Ад дуурул мансур мин ақвалир росуул» асаридан.


Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид