130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Кечиримлилик – халқимизга хос фазилат
imon.uz 22-05-2020 491Муҳтарам
Президентимизнинг Муборак Рамазон ҳайти муносабати билан халқимизга хос
меҳр-оқибат, эзгулик, хайр-саховат каби олийжаноб ишлардан бўлган кечиримлилик
фазилатлари билан бутун халқимизнинг руҳиятига ижобий таъсир ўтказганлиги ушбу
улуғ айём кунларида жазо муддатини ўтаётган қилмишига чин кўнгилдан пушаймон
бўлган 258 нафар фуқарони афв этганлиги халқимиз учун кутилмаган катта
хурсандчилик бўлди. Биз Муҳтарам Президентимизнинг қилган ишларидан ўзларимизга
ибрат ва намуна олиб, мана шундай улуғ айём кунларида ўзаро низолашган кишилар
бир-бирларини кечирмоқликлари ака-ука, опа-сингил, қўни-қўшни, яқинлар ўртасида
бир-бирига адовати сақланиб турган бўлса мана шундай улуғ айём кунлари халқимизга
хос гўзал кечиримлилик фазилатларини ҳаётларига тадбиқ этишлари ҳақиқий
мўминларга муносибдир.
Афв туфайли
озодликка чиққан фуқароларимизни ҳаётга мослашувига тўғри йўлга тушиб
олишларига маҳалла-кўй, қариндош, дўст-биродарлар, имомлар, умуман олганда,
кенг жамоатчилик яқиндан, чин кўнгилдан самимий ёрдам қўлларнин чўзишлари
мақсадга мувофиқдир. Қайта жиноят кўчасига кирмасликлари учун уларга ҳақиқий
ғамхўрлик кўрсатиш мана шундай қийналиб турган бир пайтда уларни
қўллаб-қувватлаш муҳимдир.
Умид
қилмизки, келажакда бундай кишилар ўз йўлларини топиб кетадилар, ўз йўлларини
топиб кетишда бизнинг ҳам ҳиссамиз борлигини ҳеч қачон унутишмайдилар.
Бизнинг
халқимизга хос бўлган фазилатлардан бири йиқилганни суяш, адашганга тўғри йўл
кўрсатиш каби олийжаноб, бутун дунёга намуна қилиб кўрсата оладиган қадриятларимиз
бор. Биз доимо ушбу қадриятларимизга содиқ бўламиз.
Ўзбекистон мусулмонлар идораси
Жиззах вилоят вакили
Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ