Масжид қуришнинг фазилати

Масжид қуришнинг фазилати

imon.uz 2024-08-30 01:16:17 182

Масжид қуришнинг фазилати, савоби жуда улуғдир. Масжид қуриш, қурилишига ёрдам бериш иймон ва саховатпешалик белгисидир. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда:

إِنما يَعْمُرُ مَسَاجِدَ اللَّهِ مَنْ آمَنَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ


«Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган кишилар обод қилурлар...» 


Масжид қурган ва обод қилган мўъминлар ҳақида хушхабарлар бор.


عَنْ عُثْمَانَ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «مَنْ بَنَى مَسْجِدًا يَبْتَغِي بِهِ وَجْهَ اللَّهِ بَنَى اللَّهُ لَهُ مِثْلَهُ فِي الْجَنَّةِ».


Усмон розияллоху анхудан ривоят қилинади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг 

Ҳар ким Аллоҳнинг розилигини истаб бир масжид қурса, Аллоҳ ҳам унга жаннатда унга ўхшашини қуради

деганларини эшитдим». 


عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ بَنَى مَسْجِدًا لِلَّهِ كَمَفْحَص قَطَاةٍ أَوْ أَصْغَرَ بَنَى اللَّهُ لَهُ بَيْتًا فِي الجَنَّةِ

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Аллоҳ (розилиги) учун бир масжид қурса, гарчи у какликнинг уясичалик ёки ундан кичик бўлса-да, Аллоҳ унга жаннатда бир уй қуради", дедилар».


عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ بَنَى بَيْتًا يَعْبُدُ اللَّهَ فِيهِ مِنْ مَالٍ حَلَالٍ بَنَى اللهُ لَهُ بَيْتًا فِي الْجَنَّةِ مِنْ دُرّ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

Ҳар ким ҳалол молидан ичида Аллоҳга ибодат қилинадиган бир уй қурса, Аллоҳ ҳам унинг учун жаннатда дур ва ёфутдан бир уй қуради

дедилар.

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид