130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Минг динор қарз олган киши
imon.uz 2024-11-12 11:22:26 201Бани Исроилда ишончли
тижоратчи бўлиб, уни молига талофат етиб, тижорат қилиш учун қарз олишга муҳтож
бўлиб қолибди ва инсонларга қарз бериш
билан танилган бир бойнинг олдига бориб, минг динор қарз беришини илтимос
қилибди.
Қарз
берувчи бу молни олиши учун гувоҳлар
келтиришини талаб қилибди. Аллоҳ гувоҳликка кифоя қилади, дебди тижоратчи. Соҳиби мол агар бераолмай қолса қарзни тўлашга
кафил келтиришини талаб қилибди. Тижоратчи кафил ҳам вакил ҳам Аллоҳ дебди. Мол
эгаси солиҳ киши бўлгани
учун уни, кафил ҳам, гувоҳ ҳам Аллоҳ деган гапига рози бўлиб унга минг динорни
Аллоҳнинг гувоҳлигида ва кафиллигида бериб юборибди.
Тижоратчи
қарзни қайтарадиган кунини белгилаб қайтибди. У
молни олиб қайиққа ўтириб денгиз орқали сафарга чиқибди. Сафар чоғида у
кўп мол топибди. Қараса қарзни бериш учун тайин қилинган муддат тугай деб
қолганди. Шунинг учун у шаҳрига қайтиб мол эгасига қарзини қайтариш керак эди.
Тижоратчи молини тайёрлаб, қарзни бериш
учун қайтишга қарор қилибди. Кемага миниб уйига жўнаб кетиш учун денгиз
соҳилига борса у ерда кема йўқ экан. У
узоқ вақт кема излабди, лекин денгиз тўлқинли бўлгани учун кема топа
олмабди. Тижоратчи нима қилишини билмай
ўйланиб турганиди соҳилга бир ёғоч оқиб келганини кўриб қолибди. Ёғоч
орқали қарзини етказмоқчи бўлиб, уни тортиб олиб кавлаб ичига пулни жойлабди ва
қарзни жўнатгани ҳақида хат ёзиб уни ҳам ёнига қўшиб сувга оқизиб юборибди.
Сўнг Аллоҳдан пулни қарз берган кишига етказишини сўраб дуо қилибди. Тўлқин
ёғочни оқизиб кетгунча тижоратчи қараб турибди.
Бу киши
минг динорни ёғочга беркитиб оқизган пайтида ахмоқ ёки телба бўлиб қолган эмас
эди. Лекин у қарзини ваъдалашган муҳлатида беришни ҳоҳлаб қодир бўлгунича
ҳаракат қилди, кема топиб бора олмагач, қўлидан келган ишни қилиб, ишини
Аллоҳга топширди. Унда Аллоҳ бу ёғочни қарз бергувчига етказишлигига иймон,
ишонч бор эди.
Мол
эгаси, молга муҳтож бўлиб, қарз олган киши қарзини бергани келишини билиб,
денгизнинг нарги соҳилида уни кутаётган эди.
Узоқ
кутиб, қарздор келмаганини билиб, қайтишга қарор қилиб турганида, ногаҳон сувда
оқиб келаётган ёғочга кўзи тушиб қолди уни ёқиб оиласи билан исиниш учун уйига
олиб кетди. Ёғоч чўкиб кетиши ёки денгиз тўлқини узоқ узоқларга оқизиб кетиши
ҳам мумкин эди, лекин Аллоҳ уни мол эгасига етишини ҳоҳлади.
Киши ёғочни уйига олиб келиб,
ёқиш учун ёғочни ёрган эди ичидан мол ва унга ёзилган хат чиқди. Мол эгаси
қаттиқ хурсанд бўлиб, молини қайтариб бергани учун Аллоҳга ҳамдлар айтди.
Қарздор
ёғоч мол эгасига етиб бормаганлигидан қўрқиб, кейинги куни минг динор олди ва
бир кемани ижарага олиб, қарз берганнинг олдига бориб, динорларни берган эди,
қарз берувчи бу динорлар ўзинга қолсин мени молимни кечи ёғоч олиб келди,
дебди.
Бу
қисса ҳақида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бани Исроилдан бир
киши минг динор қарз сўраб бир Бани Исроилникига борганди, у қарз олганингга
гувоҳлар келтир деди. Қарз олувчи:
-Аллоҳ
гувоҳдир деди. Қарз берувчи:
-Кафил
келтир деганди. Қарз олувчи
-Аллоҳ кафилдир
деди. Қарз берувчи ишондим деб, келишилган муҳлатгача қарз берди. Киши денгизга
чиқди ва ҳожати бароридан келди. Сўнг келишилган муҳлат етиб келгани учун
қарзни олиб боришга кема излаб топа олмади. Бир ёғочни олиб, уни тешиб ичига
минг динор ва мол эгасига ёзилган хатни киргизди ва ўрнини маҳкамлаб, денгизга
олиб келиб, “Эй Аллоҳим Ўзинг биласан, фалончидан минг динор қарз сўраганимда,
кафил сўради, мен Аллоҳ кафил дедим, у
сенга рози бўлди ва гувоҳ сўрганди, Аллоҳ гувоҳ дедим рози бўлди. Мен унга бораман деб маркаб топа олмадим,
сенга бу ёғочни омонот қиламан”, деб денгизга ёғочни отиб, кўринмай қолгунча
кузатиб сўнг кетди. У шаҳрига қайтиш учун кема излаётган бир вақтда, бу томонда
қарз берган киши қарзини келтирадиган кемани кутиб чиққан эди. Ногаҳон мол
солинган ёғочни оқиб келаётганини кўриб қолди, уни ўтин қилиш учун уйига олиб
бориб, арралаганида ичидан минг динор ва саҳифани топди.
Сўнг қарздор минг
динор олиб келиб:
-Аллоҳга қасам
қарзимни эртароқ олиб келишга кема излаб топа олмадим, деди. Қарз берувчи:
-Менга бирор
нарса юборганмидинг?, деди. Қарздор:
-Ҳозирги келган
кемамдан бошқа келиш учун улов топа олмаганимни сенга хабар қилдим-ку, деди.
Қарз берувчи:
-Аллоҳ, сен
юборган ёғоч орқали қарзингни адо этди. Минг
динорингни олиб йўлингда бардавом бўл, деди”[1], дедилар.
Қиссадан олинадиган фойдалар
1-Қарз олишда қарзни беришни
ният қилиб олган кишига Аллоҳ ёрдам беради.
2-Ваъдага вафо қилиш. Бу киши
қарзни узиш муддати етганда мол эгасига боролмагач, бир ўтиннинг ичига пулни
солиб денгизга отди ва Аллоҳ унга қарзини узишда ёрдам беришига аниқ ишонди.
3-Киши ваъдасига вафо қилди
Аллоҳ унинг молини сақлади. Ёғочни денгиз тўлқини тўппа тўғри мол эгасига олиб
борди.
4-Ҳар бир ишингда Аллоҳга
суян. Ўзингга ҳам куч-қувватингга ҳам суянма. Аллоҳни ўзингга кафил қилгин ва
содиқ бўл Аллоҳ сенинг ишингни ҳеч зое қилмагай.
5-Омонатгўйлик. Қарз бергувчи
ёғочдан олган пулларини инкор қилмади ва кейинги минг динорни олмади.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Жиззах вилоят вакиллиги матбуот
котиби Усмонали ОРАЛОВ