МУАЗЗИН ЯШИРГАН ВОҚЕА

МУАЗЗИН ЯШИРГАН ВОҚЕА

imon.uz 2024-12-04 10:48:35 7

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.

Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
 Бир куни имом Абу Ҳанифа  раҳимаҳуллоҳ хуфтон намозини масжид муаззинининг ортида ўқидилар. Муаззин намозда “Залзала” сурасини ўқиди. Намоз адо этилди ва одамлар масжиддан чиқиб кетишди. Масжидда Абу Ҳанифа ва муаззиндан бошқа ҳеч ким қолмади. 
   Муаззин ҳикоя қилади: “Абу Ҳанифага қарасам, у нафас олар, тафаккур қилиб, ўй сурганча ўтирардилар. Ўзимга: “Қалблари менга чалғимасин, туриб кетаман”, дедим. Масжиддан чиқдим ва қандил(пиликли мойчироқ)ни қолдирдим. Унда ҳам мойи камгина қолганди... Кетдим ва тонг отаётган вақтда, фажрда қайтиб келдим.    

У зот ўша ўтирган ҳолида эди ва: “Эй зарра мисқолича яхшиликка ажр мукофот берадиган Зот! Эй зарра мисқолича ёмонликка жазо берадиган Зот! Банданг Нўъмонга дўзахдан паноҳ бер! Уни раҳматинг ва марҳаматинг, кенглигингга кирит!” деб дуо қиларди.  
   Муаззин яна айтади: “Кирганимда қандил ҳали ёниб турарди. Имом Абу Ҳанифа унга қараб: “Қандилни олишни истайсанми?”,  дедилар. У зот ҳали хуфтонни вақти чиқмади деб ўйлаётган эдилар.
 Мен: “Эй имом, тонг отди”, дедим. Шунда Абу Ҳанифа: “Менда кўрганингни яширгин”, деди. 
   Сўнгра туриб икки ракат намоз ўқиди. Кейин эса хуфтонни таҳорати билан биз билан бирга бомдодни ўқиш учун ўтирди... Ушбу воқеани имом вафот этгунларига қадар ҳеч кимга айтмадим”. 

Бу уларнинг ҳаётлари, ҳоллари эди... Бизники қандай?  

Манба: “Тарихи Бағдод” асари, (13/355)
“Ал вафий бил-вафаёт” асари, (27/91) 

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид