130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Муборак Рамазон ойдаги улуғ кеча
imon.uz 19-05-2020 548Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин!
Пайғамбаримизга энг пок саловату дурудлар бўлсин!
Муҳтарам азизлар
ойларнинг энг улуғи бўлган рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин! Бундай улуғ
кунларга еткизган Аллоҳ таолога қанчалар ҳамд айтиб, шукр қилсак кам.
Муборак
рамазон ойининг рўзаси Исломнинг беш шартидан бири бўлиб, Қуръни каримда: “Сизларга
ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди”, “Сизлардан ким бу ойга хозир
бўлса, рўза тутсин” каби хитоблар билан фарз амал эканлиги собит бўлган.
Ҳадиси
қудсийлардан бирида: “Рўза мен учундир ва унинг мукофатини мен бераман”,-
дейилган ва рўзанинг ҳос ибодат ҳамда улуғ савобга эга эканлигига ишора
қилинган.
Абу
Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи
васаллам:
“Сизларга
муборак Рамазон ойи келди . Аллоҳ азза ва жалла сизга унинг рўзасини тутмоқни
фарз қилди. Унда осмонларнинг эшиклари очилур. Унда жаҳаннамнинг эшиклари
ёпилур. Унда ўзбошимча шайтонлар кишанланур. Унда Аллоҳнинг бир кечаси бўлиб, у
минг кечадан яхшидир. Ким у кечанинг яхшилигидан маҳрум бўлса, батаҳқиқ маҳрум
бўлибди”, деб марҳамат қиладилар.
Бу
ҳадиси шарифга амал қилиб, Рамазон ойидан унумли фойдаланишимизни одат
қилишимиз лозим. Рамазон ойини
кундузларини рўзадор, тунларини ибодатлар билан бедор ўтказишимиз, айниқса қадр
кечасини ғанимат билишимиз даркор.
Саҳл
розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Жаннатнинг
бир эшиги бўлиб, Райён деб номланади. Қиёмат куни рўзадорлар ундан кирурлар,
улардан бошқа бирортаси кирмас.
“Рўзадор
қаерда?” деюрлар. Улар ундан кирурлар. Қачон уларнинг охиргиси кирса, у бекитилур. Ундан бошқа ҳеч ким кирмас”,
дедилар”,
дейилган.
Ушбу ҳадиси шарифдан
қиёмат кунида рўзадорлар жаннатга киришлари учун уларга алоҳида ҳурмат
кўрсатилиб “Райён” исмли эшик очилиши, у эшикдан “Рўзадорлар қаерда?!”, деб
чақирилиб, рўзадорларни жаннатга киритилиши, рўзадорларнинг ҳаммаси кириб
бўлганларидан кейин бошқа ҳеч ким киритилмасдан, у эшик бекитиб қўйилиши малум
бўлаяпди.
Аввало Аллоҳ таолонинг
буйруғига итоат қилишимиз, қолаверса қиёматда рўзадорларга берилган имтиёз
бўлган “Райён” номли махсус эшикдан жаннатга киритилишимиз учун бу улуғ ойни
ғанимат билиб, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривояи қилинган ҳадисда
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини иймон ила
савоб умидида тутса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилунур”,
деганларидек иймон, ихлос билан Рамазон рўзасини тутишимиз ва яна Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинган бошқа ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким
Лайлатул Қадрни иймон ва ихлос билан қоим бўлиб ўтказса, унинг ўтган гуноҳлари
мағфират қилунур”, деганларидек кечалари ибодат, дуолар билан машғул бўлсак бу ойда бериладиган улкан
савоблардан баҳраман бўлган бўламиз. Бу қилган амалларимиз сабабли иншааллоҳ
қиёматда рўзадорларга бериладиган мукофатларга эришамиз.
Муҳтарам азизлар, бу
улуғойни, айниқса, қадр кечасини ғанимат билайлик, имконимиз борича ибодат,
итоат, савобли амаллар билан бу шарафли вақтларни янада гўзал ва баракотлик
ўтказайлик. Бу самарали имкониятдан, дуолар ижобат бўлишини унутиб қўймасдан
манфаатланиб қолайлик.барчамизга сир эмас бу йил 2020 йил синовларга кўп йил
бўлди. Шунинг учун Аллоҳ таолога дуо
қилиб юртимизнинг тинчлиги, равнақи, Яратганнинг Ўзи офат, балолардан ҳимоя
қилиши, қавму-қариндош, ўғил-қиз фарзандларимиз ва барча дуога муҳтожбўлганлар
ҳаққига кўпдан-кўп дуолар қилайлик.
Аллоҳ Рамазон
рўзамизни, бу ойда тутган рўзаларимизни, бу дуолар ижобатбўладиган кунларда
қилган барча солиҳ амалларимизни ижобат айласин! Юртимизни тинч, тинчлигини
бардавом,осмонимизни мусаффо қилсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Жиззах вилояти бош имом-хатиби
Меҳмонали ЖАББАРОВ