Мулоҳаза

Мулоҳаза

imon.uz 12-07-2021 267

Аллоҳ сени ҳидоят йўлига танласа, сен бошқалардан фарқли ёки ибодатинг сабаб ҳидоятга эришдинг дегани эмас. Балки, у сенга насиб қилган Аллоҳнинг раҳматидир. У Зот сендан ҳидоятни хоҳлаган пайтда тортиб олаверади. Бажарган амалинг ва ибодатингга мағрур бўлма. Аллоҳ йўлидан оғган кимсаларга паст назар билан қарама!

Агар Аллоҳнинг раҳмати бўлмаганида сен ҳам ўша саркаш кимсанинг ўрнида бўлар эдинг. Сен тўғри йўлда сабот билан туришингни ўзингни меҳнатинг деб билма. Аллоҳ таоло инсониятнинг саййиди Муҳаммад алайҳиссаломгаки:

"Агар биз сизни (ҳақ йўлда) собитқадам қилмаганимизда, сиз уларга бир қадар мойил бўлишингизга оз қолди", (Исро сураси, 74 оят) деб айтган экан, сенинг ҳолинг не бўлади?

 

Ўми Жиззах вилоят вакиллиги ахборот медиа мутахассиси Миролим Мансур


Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид