130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Мушук сабабидан дўзахга кирган аёл.
imon.uz 2024-10-15 10:37:44 241Бани Исроилда ҳеч кимга раҳм қилмайдиган бағри тош
бир аёл бор эди.
Кунлардан
бирида бу аёл баъзи юмушлари учун уйидан чиқиб йўлда кетаётиб бир бечора
мушукни кўриб қолди ва уни дарҳол ушлаб уйига олиб келиб қамаб қўйди.
Мушук
аввалига бу аёл таом, сув бериб меҳрибончилик қилиш учун бу чиройли уйга қамади
деб ўйлади. Лекин аёл мушукка таом ҳам сув ҳам бермади.
Мушук
очлик ва чанқоқликдан кечасию кундузи миёвларди, аёл унинг авозини эшитса ҳам
унга на таом, на сув берар, раҳми ҳам келмасди ёки қўйиб ҳам юбормасди.
Балки
бу аёл мушукни оч, чанқоқ ҳолда кечасию кундузи миёвлашини эшитиш учун
қамаганмикин! Бундай ҳолатдаги мушукнинг овози унга ёрдамга ошиқишга, унга бир
нима беришга мажбур қилади. Бу овозни ҳайвонлар овозини биладиган кишилар аниқ
идрок этади. Лекин бу аёлнинг тошбағир қалби мушукнинг нидоларига парво
қилмади. Унинг ялиниб-ёлворишларини қабул
қилмади. Мушукнинг овози пасайиб бораверди
ҳатто эшитилмай қолди. Мушук, Роббисига инсоннинг зулми, тошбағирлиги ва
қалбининг қоралигидан шикоят қилиб ўлди. Бу аёл агар ҳоҳласа мушукка таом, сув
бериб ўлимдан қутқаришга имкони бор эди, лекин буни ҳоҳламади.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам: “Албатта биз ҳайвонларга қилган яхшилигимиздан ҳам ажр оламиз”,
деганлар”. Агар мушукни ҳаётини сақлаб қоладиган нарсани бергиси келмаса, уни
қўйиб юбориши лозим эди. У Аллоҳнинг кенг ерига кетарди. Унга озуқа бўладиган,
ҳаётини сақлайдиган нарса топилмай қолмасди. Чунки Аллоҳ мушукларга
инсонларнинг таомларидан ортганларини, овланадиган ҳашоратларни озуқа қилиб
қўйган.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам: “Бу аёл шу мушукка қилган зулми сабабидан дўзахга кирди”,
дедилар”.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам: “Бу мушук ўша аёлга дўзахда ҳужум қилиб, дунёда қилган азобига жазо
тариқасида уни юзини ва жасадини тирнаётганини кўрганларини хабарини
берганлар”.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам бу қиссани шундай зикр қилдилар:
“Аёл, мушукни
боғлаб таом бермаганлиги ва ер ҳашоратларини ейишга қўйиб юбормаганлиги
сабабидан дўзахга кирди”
Саҳиҳ Бухорийда Асмо бинти
Абу Бакр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васаллам :
“Менга дўзах яқин
қилинди ҳатто эй Роббим мен улар билан биргаман, дедим. Мушук тирнаётган аёлни
кўриб, унинг мақсади нима?, деб сўрадим. Улар: Аёл, мушукни қамаб очликдан
ўлдирди, таом ҳам бермади ва ер ҳашоратларини ейишга қўйиб ҳам юбормади” дедилар.
Қиссадан
олинадиган фойдалар:
1-Ҳайвонларни азоблаш ва
уларни уриб ўлдириш оғир гуноҳлиги. Бу аёл мушукни ўлдирганлиги сабабидан
дўзахга киритилди.
2- Инсон мушук, қушлар каби
ҳайвонларни таомини, сувини берадиган бўлса қамаб боқиши жоизлиги, таомини бера
олмайдиган бўлса ёки бахиллик қиладиган бўлса уни қўйиб юбориши лозимлиги.
3-Инсон охиратда осий бўлган
нарсаси билан азобланиши. Бу аёлга дўзахда мушук ҳужум қилиб азобланганидек.
Таржимон:
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Жиззах вилоят вакиллиги матбуот
котиби Усмонали ОРАЛОВ