130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги

НИЯТНИНГ МАКОНИ ҚАЛБДИР
Mimon.uz 2021-07-07 05:26:22 452عَن أَمِيرِ المُؤمِنِينَ عُمَرَ ابْنِ خَطَّابٍ رَضِيَ اللهُ عَنهُ، قَالَ سَمِعتُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى الله عَلَيه وَسَلَّم يَقوُل, إنَّمَا الأَعماَلُ بِالنِّيِّات، وإنَّمَا لِكِلِّ امْرٍي ماَ نَوَي، فَمَن كَانَت هِجرَتُهُ اِلَي الله وَرَسُولُه فَهِجرَتُهُ إِلَى الله ورَسُولُه، وَمَن كاَنَت هِجرَتُهُ لِدُنْيَا يُصيِبُهَا اَواِمْرَاَةٌ يَنْكِحُهَا فَهِجرَتُهُ إلي مَا هَاجَرَ اِلَيهِ رواه أمام البخاري ومسلم
Умар ибн хаттоб розияллоҳу анҳу росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитдим. У зот амаллар ният биландир,ҳар бир кишига нимани ният қилса ўшадир.
Ким Аллоҳ ва Росули учун ҳижрат қилса бас унинг ҳижрати Аллоҳ ва Росулигадир.Кимни хижрати дунёга етишлик ёки бир аёлга уйланишлик бўлса бас унинг хижрати ният қилган нарсаси учун бўлади дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривояти Бу буюк хадис,ислом қоидаларидан буюк бир қоидадир. Амалларни қабул бўлиши,қабул бўлмаслиги ва савоби кўплиги ёки озлиги жиҳатдан амалларни ўлчаш учун бир қоидадир. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам амаллар ниятга ярашадир.
Агар ният солих бўлса ва амал холис Аллоҳ учун бўлса у амални мақбул эканлиги билан хабар бердилар. Агар амал ва ният акси бўлса натижа ҳам акси бўлади аллоҳ асрасин. Ният ибодатни одатдан ажратади Мисол учун кимдир жанобатдан покланиш мақсадида ювинса ва яна кимдир тозаланиш,салқинланиш мақсадида ювинади. Аввалгиси ибодат кейингиси эса одат булар экан.
Ким амалини инсонлар кўрсин мақтасин деган мақсадида қилса гунохкор бўлади. Ким диний бир амални Аллоҳнинг розилигини ва Аллоҳ дини олий бўлишини истаб амалга оширса савоби комил бўлади. Ният амалда асосий шартлардандир, лекин ният қилишда ғулувга кетмасдан ният қилиш матлубдир. Ниятнинг ўрни қалбдир уни тил билан айтиш жоизмасдир Ибодатни фасод қиладиган риё, сумъа,дунё матохига етиш мақсадида бўладиган амалдан эхтиёт бўлиш вожибдир.
Қалб амалларини кузатиш ва унга эътибор қаратиш матлубдир. ИБН РАЖАБ рохимаҳуллоҳ айтадилар..... Аллоҳдан бошқаси учун бўлган амаллар дунёвий бир нарсага етиш мақсадида хўжа кўрсин учун бўлса, шак шубхасиз амали хабата ва Аллоҳни азоби ва уқубатига хақли булади.Бундай амаллар мўмин кишидан содир бўлиши мумкин эмас.
Гоҳида амаллар Аллоҳ учун бўлади лекин унга риё аралашганлиги сабаб у амал ботил бўлади. Агар амални асли Аллоҳ учун булсаю уни амалига риё аралашмоқчи бўлса ва амалини риёдан химоя қилса амалига зарар қилмайди. Роббим барчаларимизни амалларимизни холис ўзи учун бўлишига куч қувват берсин
Сайдазимов Абдулҳамид