130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Одамларни ишончини қозониш учун ўзини тақводор кўрсатиш
imon.uz 2023-02-17 01:40:37 286Энг ишонган дўстингиз пул муомаласига келганда хиёнат қилиб, орани бузиб қўйяпти, асл қиёфаси кўриниб қоляпти. Шу кичик бир имтиҳондан ўта олмаяпмиз. Натижада одамларда ўзаро ишонч йўқолиб боряпти. Бугун бу нарса жуда ҳам кенг тарқалиб кетяпти. Аксинча, одамларнинг ишончини қозониш учун ўзини тақводор қилиб кўрсатиш, намозхон қилиб кўрсатиш урф бўлди. Бу иллат айниқса тижоратчиларнинг орасида кенг тарқаяпти. Аслида бу номга нолойиқ одам ўзини тақводор, намозхон кўрсатяпти, мабодо ҳожи бўлса-ку, умуман ҳеч гап бермайди. Минг афсус. Ўзини покдомон кўрсатиб, ишончингизга кириб олган бундай одамларни пулни бергандан кейин топа олмайсиз. Мол-дунёга ачинмайсиз, аммо энг ёмони, бундайларнинг касофатига одамларнинг намоздан, рўзадордан, ҳатто ҳожилардан кўнгли совиб кетяпти. «Намозхон, мусулмон деганинг шу бўлса…» деб, қанча одамнинг ҳафсаласи пир бўляпти. Ўйлаб кўрайлик, азизлар, одамларни мусулмончиликдан, диндан бездириб, узоқлаштириб қўяди бундай ишлар.