Онанинг ўғлига мактуби

Онанинг ўғлига мактуби

imon.uz 2023-10-13 01:46:48 560

Бир мажаллада онанинг ўғлига ёзган мактубига кўзим тушганди. Ўқиб жуда таъсирлангандим. Қисқа бўлсада сермазмун ёзилган бу мактуб онаи зорнинг ўз ўғли орқали дунёдаги барча ўғилларга айтилган дил сўзлари гўё. Ўқинг ва тафаккур қилинг. Ғанимат бўлиб турган ота – онангизни ҳаётлик чоғида қадрига етинг. Она ўғлига васият қилиб, мактуб ёзди:

* * *

         Суюкли фарзандим!

Кунлар келиб мени ишларимда мантиқсиз, қариган ҳолда топарсан. Ўша пайтда сендан илтимос, менга бироз вақт ажрат, сабр қил, мени тушуниш учун…

Қўлим қалтираб, таомим тушиб кетган, либосларимни кийишга кучим етмаган вақт менга сабр билан кўмаклаш.

Ўтган кунларни эсла. Ўша кун қилолмайдиган ишларимни сенга ўргатай!

Агар хушбўй ва ораста бўлолмасам мени маломат қилма. Ёшлигингни эсла, сени хушбўй ва ораста бўлишинг учун қанча қийналганларимни…

Фарзандларинг ишини тушунмасам ё унга ақлим етмаса устимдан кулма. Аммо тушунмаганларим ўрнини тўлдириш учун сен менинг ақлим ва кўзимга айлан. Сенга одоб берган, билмаганларингни ўргатган ўша аёл мен бўламан!

Ҳаётга қандай қадам босдинг?! Энди бугунлик кунда сен менга қандай қилиб керак ва кераксиз нарсаларни ўргатмайсан?!

Хотирам заифлиги, сўзларимни тушиб қолиши, сен билан гаплашиш асносида эскича фикрлашларимни малол олма. Чунки менинг дунёдаги ягона, бирдан – бир бахт–у  саодатим фақатгина сен билан суҳбат қуриш ва эҳтиёжларимни раво бўлишида менга кўмакчи бўлишингдир. Хоҳлаган нарсамни тушуна олишим ҳам!

Ўзимнинг юким оёғимга тушиб, бормоқчи бўлган жойимга қийналсам, ўша вақт сен менга меҳрибон бўлгин!

Юришга кучинг етмагани учун доим қўлингдан ушлаб етаклаганларимни эсла. Ўша кун қўлимни  ушлашдан ҳеч қачон орланма. Бас, эртага менинг бу ёшимда қўлидан ушлайдиган инсонни излаб қолар экансан, билгин! Мен ҳаётни сендек қарши ололмайман. Мен хозир ўлим тўшагига ётишга мунтазир бўлиб турибман. Мен билан бирга бўл. Мени малол олма! Хатоларим кўрган вақт сенинг хурсандлигингни хоҳлаганимни, ундан бошқа нарса истмаганимни билгин.

Мени ҳали хамон сенинг кулишинг, табассуминг хурсанд қилади. Суҳбатингдан мени маҳрум қилма.

Туғилган вақтинг мен сен билан бирга эдим. Дунёдан ўтар чоғим эса сен мен билан бирга бўлгин!

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид