130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Порахўрлик лаънатланган
imon.uz 30-12-2019 675Порахўрлик, бошқаларни молини ноҳақ ейиш қанчалик
ёмон иллат эканини ҳаммамизга малум.
Аллоҳ таоло Ўз китоби Қуръони Каримда ҳалол бўлиши керак
нарсаларни ҳалол қилди, ҳаром бўлиши керак нарсаларни ҳаром қилди.
Мусулмон
одам учун ҳалол нарсани талаб қилиш, ҳалолдан молу мулк топиш фарздир. Аллоҳ
таоло ҳалол қилган нарсани шариатда кўрсатилган ҳалол қилинган йўл билан топиб
фойдаланиши керак
Аллоҳ таоло Нисо сураси 29-оятида:
“Эй иймон
келтирганлар, бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йул билан еманг”, деб марҳамат
қилади.
Пайғамбаримиз
соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ҳаром еб ўсган вужуд жаннатга кирмайди” – деганлар. (Имом
Аҳмад ривояти).
Бировнинг
молини ботил йўл билан ейишга рибо, қимор, порахўрлик, алдамчилик, фирибгарлик,
маҳсулот нархини сунъий равишда кўтариш, ўғирлик, товламачилик каби иллатлар
киради. Буларнинг орасида амалининг гуноҳи оғирлиги билан порахўрлик туради.
Чунки, бу
иш билан шуғуллангувчилар нафақат бу дунёда, балки, охиратда ҳам хор бўладилар.
Пора араб тилида
“ришва” деб аталади, шаръий истилоҳда эса, “Пора-хақни йуққа чиқариш ва ботилни
юзага чиқариш учун бериладиган нарсадир”.
Абдуллоҳ
ибн Амр розияллоху анҳудан ривоят қилинади “Расулуллох солаллоҳу алайҳи
васаллам: “Пора берувчига ва пора олувчига Аллоҳнинг лаънати бўлсин”, –
дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икковларини ҳам ушбу ҳаром ишни
қилганлари учун лаънатламоқдалар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
лаънатлари жуда оғир жазодир. Чунки лаънат бировни Аллоҳнинг раҳматидан узоқ
бўлишини сўрашдир.
Яна бир
ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Пора берувчи хам, олувчи
хам, ўртада турувчи ҳам жаҳаннамга ташланади”– дедилар.
Одатда пора
олувчини қоралаш маъносида кўп гапирамизу, пора берувчи тўғрисида гапирмаймиз.
Ҳолбуки, ушбу ҳадиси шарифда пора берувчи олдин зикр қилинмоқда. Чунки бу гуноҳга сабабчи порани бергувчи бўлаяпди.
Агар у шу ишни қилмаганида иккаласи ҳам бу осийликка қўл урмаган бўларди.
Аллоҳ таоло Оли Имрон сураси
130-оятда:
«Эй иймон келтирганлар! Рибони бир неча баробар
қилиб еманг. Аллоҳга тақво қилинг, шоядки нажот топсангиз», деган.
Гуноҳни,
жумладан, рибохўрликни ҳамма ҳам
осонгина тарк қилавермайди. Бунинг учун, аввало, Аллоҳ таолога тақво қилиш
лозим.
Албатта,
Аллоҳга тақво қилган ва бу дунёю у дунёда нажот топишдан умидвор бўлган одамлар
рибохўрлик қилмайдилар, бошқаларнинг молига кўз олайтмайдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Жиззах вилоят
вакиллиги матбуот
котиби Усмонали ОРАЛОВ