130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
ҚАЛБ КЎЗИ ОЧИҚ БЎЛГАН ҚИРОАТ ИМОМИ
imon.uz 10-12-2024 316Имом Шотибий Мисрга борган вақтида Миср волийси у зотга жуда катта ҳурмат кўрсатиб ўзининг саройидан жой бериб гўзаллик ва насабда тенги йўқ аслзода аёллардан бирига никоҳлаб қўяди. Кейинчалик унинг канизаклари фитна қилиб “Сиз гўзал, тенги йўқ, аслзода, аёл эдингиз подшоҳимиз сизни кўзи ожиз кишига никоҳлаб берди, қироат имоми бўлса ҳам сизнинг тенгингиз эмас, у кишининг кўп вақти мадрасада ўтса сизнинг қадрингизга етармиди? Сиз у кишидан талоғингизни сўранг сўнгра фалончи вазир ëки фалончи шаҳзодага тегиб оласиз”, дейди. Имом Шотибий мадрасадан келиб таҳорат олмоқчи бўлиб турганларида унинг рафиқаси юқорида канизаклар унга айтиб ўтган сифатларини зикр қилиб бу сифатлардан эса, Шотибийнинг бехабарлигини яъни рафиқасини жамолда тенги йўқ аёллардан эканини кўра олмаслигини айтиб, эридан талоғини беришлигини сўрайди. Шунда Шотибий рафиқасига таҳоратга сув олиб келишликларини буюради. Рафиқаси сувни олиб келганида, Шотибий уни ёнига чўккалаб ўтиришини буюради. Рафиқасининг сочлари орасида бор йўғи бир дона оқ сочи бўлади. Шотибий ёнида ўтирган аёлини айнан ўша оқ толасини сочлари орасидан топиб: “Мана буни кўрдингми? Мен сени кўраман ва жамолингни қадрлайман, хотиржам бўл” дейди. Шундай сўнг аёллари айтган сўзига пушаймонлигини айтиб кечирим сўрайди.
“Тақво аҳлининг гўзал қиссалари” китобидан.