Рамазондаги хатолар (1-қисми)

Рамазондаги хатолар (1-қисми)

imon.uz 2024-03-08 01:51:42 298

Рамазон аксарият учун ўзининг маънавий аҳамиятини йўқотиб, ибодат ўрнига шунчаки жисмоний машқ кўринишини олган. Баъзилар атрофдагилар рўза тутганлари учунгини саҳардан то шомга қадар рўза тутади. Афсуски, улар моҳи Рамазон юрак ва руҳониятдаги ёмонлик ҳамда гуноҳлардан поклаш учун фурсат эканини ёдларидан чиқариб қўйишган. Яна дуо қилишни, Аллоҳ таолодан гуноҳларини мағфират этишини сўрашни, Яратгандан дўзах оловидан омонда сақлашини ёлворишни унутишган. Ҳа, емак ва ичмакдан тийилишмоқда, лекин қилаётган ишилари бор-йўғи шу. Келинглар, Рамазонда энг кўп тарқалган хатоларни кўриб чиқамиз.

Таом ва ичимлик тўғрисида ортиқча безовталик

Афсуски, баъзи инсонлар учун Рамазон фақат таомланиш ҳақида ўйлаш ойи бўлиб қолмоқда. Улар кунларини Қуръон тиловат қилиш, ибодат ва унинг бошқа рукнлари билан ўтказишнинг ўрнига меню тузиш, масаллиқлар сотиб олиш, овқат пишириш ҳамда у ҳақда ўйлаш билан кечирмоқдалар. Уларнинг фикру хаёли овқатда. Натижада бундайлар рўза ойини овқатланиш ойига айлантириб юбормоқдалар.

«Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки У исроф қилувчиларни севмас» (Аъроф сураси, 31-оят).

Ҳаттоки аёлларнинг баъзилари ифтор учун таом тайёрлашга шунчалик қувватларини сарф қилиб юборадиларки, натижада уларда Қуръон тиловати, таҳажжуд ва таровеҳ намозлари тугул хуфтон намозини ўқиш учун ҳам куч қолмайди. Бу ой раҳмат ва мағфират ойидир, шунинг учун ўчоқларингиз атрофида камроқ гирди-капалак бўлингда-да, иймонингизни қувватлантиринг!

Ҳаддан ортиқча таомланиш

Баъзи инсонлар саҳарлик вақтида меъёрдан ортиқча таомланиб олишади, худдики шу усул билан улар кундузги очликдан сақланмоқчи бўладилар ва ифторликда гўё бугун энг сўнгги марта рўза тутгандай овқатланишади, бу билан улар кун бўйи овқат етишмовчилигининг ўрнини тўлдирмоқчи бўладилар. Афсуски, инсоннинг ўзини бундай тутиши суннатга тўғри келмайди. Барча нарсада мўътадиллик – ўрталик бўлиши керак.

Миқдом ибн Маъдийкариб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир. Одам боласига қаддини тутадиган (даражадаги) емаклар кифоядир. Агар жуда лозим бўлса, таоми учун учдан бир, шароби учун учдан бир ва нафаси учун учдан бир (жой қолсин)».

Ҳаддан ортиқ овқатланиш бандани фарз ва нафл ибодатлардан тўсиб, уларга бефарқ қилиб қўяди. Агар сиз ифтор пайтида нафсингизни назоратга ола олсангиз, унда бугунги тутган рўзангиз манфаатли бўлибди. Ортиқча овқат ейишлик сизда дангасаликни уйғотади ва таровеҳ намозларини ўқишингизга халақит беради.

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид