Рамазондаги хатолар (4-қисми)

Рамазондаги хатолар (4-қисми)

imon.uz 2024-03-08 01:56:33 149

Рамазоннинг сўнгги кунларини Ийдул Фитрга тайёргарлик билан ўтказиш

Баъзилар Рамазоннинг сўнгги ўн кунлигини байрамга тайёргарлик, масаллиқлар сотиб олиш, савдо марказларини айланиш билан ўтказиб юборишади. Натижада Рамазон сўнггидаги намозларини адо қила олмайдилар ва ибодатларига бефарқ бўлиб қоладилар, ваҳоланки айнан шулар бандани жазодан ва дўзах оловидан омонда сақлайди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг сўнгги кунларида Аллоҳга ибодатларни кўпайтирганлар ва дуолар билан Аллоҳга интилганлар, дўконларга эмас. Яхши кўриниш ва меҳмонларга яхши муносабатда бўлиш ҳам суннат, лекин раҳмат ойининг сўнгги кунларини бу каби нарсаларга сарфлаш мақсадга мувофиқ эмас.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Рамазоннинг сўнгги кунлари яқинлашиши билан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам белни қаттиқ боғлаганлар (яъни, ибодатни кўпайтирганлар ва аёлларига яқинлик қилишдан тийилганлар), тунлари бедор бўлганлар ҳамда аҳлини уйғотганлар» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, бу ойнинг энг яхши амаллари нималардан иборат?» деб сўрадим. У зот: «Эй Абу Ҳасан, бу ойнинг энг яхши ишлари – Аллоҳ таоло таъқиқлаган барча нарсалардан йироқда бўлиш», деб жавоб бердилар».

Барчамизга бундай хатоларни қилмасликда Аллоҳ кўмакчи бўлсин!

Хайруллоҳ Ҳабибуллоҳ тайёрлади

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид