Сабр имондандур

Сабр имондандур

imon.uz 08-04-2020 1066

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. 

Аллох таолога ҳамд, Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламга саловотлар бўлсин.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қиёмат куни аҳли балоларга савоб берилган пайтда аҳли офиятлар дунёда терилари қайчи билан қийилган бўлишини орзу қиладилар”, дедилар.(Имом Термизий ривояти). 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган яна бир ҳадисда Набий соллалоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни шаҳид олиб келиниб, ҳисоб учун тўхтатилади. Кейин садақа улашувчи олиб келиниб ҳисоб учун турғизилади. Дафтари хам қўйилмайди, унга ажр ва савоб ёғдирилади. Сўнгра балога гирифтор бўлган одамни олиб келингач, унинг учун тарози хам қўйилмайди, девон хатто аҳли офиятлар Аллоҳнинг гўзал савоби сабабидан дунёда терилари қайчи билан қийилган мавқеъда бўлишини орзу қиладилар”. (Табароний ривояти)

Ҳадисларда дунёда бало офатларга учраган мўминларга катта тасалли борлиги айтилган. Ҳаёти дунёда етган балоларни Аллоҳнинг ҳукми деб билиб, уларга сабр қилган мўъмин бандага бериладиган савобларга бало-офатлардан узоқда яшаб ўтганлар ҳавас қилишар екан. Шунинг учун инсон бошига келган синовларга чиройли сабр қилиши лозим бўлади. Яна шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мўъмин киши савоби кўп екан деб, ўзини балога гирифтор қилиши дуруст емас.

Шундай экан, юрт бошига келган балони Аллоҳнинг синови деб билиб, сабрли бўлишимиз, ҳукуматимиз тавсия ва йўриқномаларига амал қилишимиз ва буни халқимизга тўғри тушунтиришимиз зарур. Бу йўлда биз имом-хатиблар барчага ўрнак бўлмоғимиз даркор.

Аллоҳ таоло барчаларимизни синов келганда сабрли бандалардан бўлишимизни насиб айласин.

 

Жиззах вилояти Зарбдор тумани

“Хонхўжа” жоме масжиди имом-хатиби

Нурзоҳид Абдухолиқов

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид