ШЕЪРИЯТ

ШЕЪРИЯТ

Mimon.uz 20-12-2024 715

Боламга насиҳат

 Қўрқма болам, дағдағаю хитоблардан,

Баъзан қалбни қабартирган итоблардан,

Ўқиганим кўпдир эски китоблардан,

Қўрққин болам замири пуч ғоялардан.

 

Бузуқлик кўп, тузуклик йўқ дайир аро,

Фитна бирлан қордай шаънинг айлар қаро.

Ҳали ҳаётда қанча қалбинг, бўлур яро,

Қўрққин фитна туғдирувчи доялардан.

 

Қаддинг толса майли суян асоларга,

Дардинг бўлса айтгин ақли расоларга.

Лек умидла суянч кутма хўп адашиб,

Сояси ҳам сароб бўлган қоялардан.

 

Банди бўлма сен алёр-у ҳушомадга,

Ҳушомадгўй тўн кийдирар йўқ омадга.

Маддоҳлар кўп дард қўшадир билсанг дардга,

Эҳтиёт бўл лаганбардор соялардан.

 

Рустам НИШОНОВ

Фориш тумани бош имом-хатиби

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид