Тақво қилинг!!!

Тақво қилинг!!!

imon.uz 2024-01-05 01:39:24 310

Билингки, замон Аллоҳ таоло айтганидек бир ҳолатда собит туриб қолмайди: “Бундай кунларни одамлар орасида айлантириб турамиз.” Демак, гоҳида фақирлик, гоҳида бойлик, гоҳида азизлик, гоҳида хорлик, гоҳида қуллар (ёки ялангоёқлар) хурсанд бўлади, гоҳида душманлар кулади.

Ҳақиқий бахтиёр киши барча ҳолатларда ҳам битта асосни, яъни Аллоҳ азза ва жаллага тақво қилишни лозим тутган кишидир. Чунки бой бўлса, тақво уни зийнатлайди. Агар фақирликка йўлиқса тақво унга сабр эшигини очиб беради. Агар офиятда бўлса, унга неъмат тугал бўлади. Агар мусибатланса, тақвоси мусибатни кўтариб беради. Агар замон унинг шаънини туширса ҳам, кўтарса ҳам, яланғоч қилиб қўйса ҳам, тўйғазса ҳам, оч қолдирса ҳам унга зарар етмайди. Чунки бу нарсаларнинг барчаси завол бўлувчи, ўзгарувчи нарсалардир. Тақво эса саломатнинг асосидир. (Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ)


Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид