Ташна кўнгилларга мурожаат...

Ташна кўнгилларга мурожаат...

imon.uz 2024-07-26 01:29:19 216

Ей аёл, ей нозик хилқат..

Ушбу муборак кечаларни йиғлаб ўткизяпсан. Тонггача ёстиғинг хўл бўлади ҳар гал. Сабаби сен бевасан! Еринг вафот етиб кетган. Ундан сенга нима қолди? Пешонангга “бева” деб босилган тамға, йетимлар ва бир дунё дарду алам!

Сенчи, кўнгли ярим? Не умидларда турмуш қурган единг? Енди нима бўлди? Тўлғоняпсан яна тонг саҳар? Кеча кундуз сени бебахт қилган инсонгга ҳаёлларингда аччиқ аччиқ гапирсанг ҳам хуморингдан чиқмайсан. Қайтиб келиб ўз уйингга сиғмаяпсан. Лекин сендан ҳам ҳоли хароброқлар бор, ҳув ана, кўзларига уйқу келмаётган дугонангга қара, иккинчи турмуши ҳам бўлмади.


Ҳа, дугонажон?! Бир ўзингни айблайсан, бир уни, бир ундан аввалгисини. Сени ҳозир кўпроқ одамларнинг гап сўзи хижолат қиляпти. Икки ердан ҳам чиққан бўлиб қолдим дейсан, аввалги турмушим устимдан кулади дейсан. Дунё кўзингга қоронғу кўриняпти. Қора кигиз, оқ кигиз, ҳаммаси бир гўр. Ўзингни қўйгани жой топа олмайсан.

Сенчи? Шу кундош балоси сени ҳеч ўз ҳолингга қўймадида?! Бир еринг билан уришасан, бир кундошинг билан. Саволлар кетма кет қуйилиб келаверади. Нега нега... ҳаёлинг шундан холи емас, камига тушларингда кўрасан. Унга айтасан дардингни, бунга айтасан, лекин дард ўлгур тугамайди, ниҳояси кўринмайди. Ертаю кеч ўша офатдан қандай қутулишни ўйлайсан.

Ҳа, гулим, сенинг мусибатинг балки бошқаларникига қараганда йенгилроқдир? Ҳа, ҳали турмуш қурмадинг. Бошқа уйқусизларга қараганда сенинг қайғуинг кичикроқ. Лекин бу ўзингга билинмайди. Назарингда енг бебахт аёл сенсан. Ойнага узоқ термулиб ўзингдан шубҳа қиласан. Ўзингга ўзинг хуник кўринасан ва бахтинг очилмаганининг сабабини шундан кўрасан.

Тасаввур қилинг, шундай бедор аёллар кечаларини чироқни ёқиб ўтказишса, кечанинг ёруғи кундузникидан зиёда бўлар еди.

Дугонажонлар, мен сизлар билан бирга яшайман. Дардларингизни тинглайман. Ҳолингиздан хабарим бор. Сизлар ҳақингизда ўйлайман. Кечалари Роббимнинг раҳматидан умидвор бўлиб кўкка боққанимда, ёнган чироқларингизни кўраман.

Кечаларининг тенги йўқ, кундузларининг мисли йўқ бу муборак ойда, келинг сизларга бир насиҳат қилай, ташна бўлган кўнгилларингизга тасалли берай.

Aввалам бор азизаларим, бахт деганда нимани тушунасиз?

Ҳа, аёл киши учун ерлик бўлиш, фарзандлик бўлиш бахтдир. Лекин асосий ва ягона бахт шуми? Ҳақиқий бахт Aллоҳни таниш ва давомли итоату ибодатда бўлиб, солиҳ банда бўлиш емасми? Тақдирга иймон келтирмаймизми? Aллоҳнинг бизга берган неъматларига шукр қилмаймизми?

Сенга бахтни еркак емас, балки уни яратган Зот беради. Сен бахтни ундан емас, Холиқингддан кутгин.

Оила деганда фақат ерни тушуниладими? Ота онангчи, ака укаларинг ва опа сингилларингчи? Фарзандаларингчи?

Билгинки, еркакнинг аёлга, аёлнинг еркакка талпиниши, аслида зурриёт қолдиришга бўлган турткидан ўзга нарса емас. Бу Буюк Зотнинг ҳикматидир.

Ҳа, сен бевасан, тинмай нолийсан. Лекин беванинг Aллоҳ ҳузуридаги дарожотини биласанми? Унга яхшилик қилиш, йетимга яхшилик қилиш билан баробар еканлигини биласанми? Сабр қилсанг, қанча ажрга еришишинг мумкинлигини биласанми? Бевалик аслида сен учун бир олий мақом еканлигидан хабаринг борми?

Қайғуришдан не фойда? Фарзандингни тарбияси билан шуғуллан. Биласанми, қанчадан қанча уламолар, улуғ инсонлар йетим бўлишган, отасиз ўсишган, уларга оналари ҳам она ҳам ота бўлганлар. Фарзандларини улуғ инсонлар қилиб йетиштирганлар.

Aммо сенчи? Aжрашдингми, майли, ундан аввал ҳам усиз яшагансан, ундан кейин ҳам яшайсан. Шояд ундан ажрашишингдан хайр ва ҳикмат бўлса? Балки ҳали бирга яшаётган бўлсанг, ҳаётинг жаҳаннамга айланиши мумкин еди. Бу нарса яхши аёлларнинг бошидан ҳам ўтган, улуғ аёлларнинг бошидан ҳам ўтган, ҳатто Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари ҳам бундан саломат қолмаган.

Дугонажон, иккита турмушинг ҳам барбод бўлдими? Майли, Aллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлма. Борига шукр қил. Ҳаёт тугади дегани емас бу. Балки иккинчи бор турмуш қурганингда яхши ният қилмагандирсан. Балки у тўғри ният қилмагандир. Сен кўнглимга қарайди, болаларим бошини силайди дегандирсан. У еса, тайёргина, оғирлигини менга солмайди дегандир. Aллоҳ учун дейилмагандир. Aллоҳнинг розилиги учун дейилмагандир.

Aдолат истаётган аёл! Кундошингни ҳам ерингни ҳам ўз ҳолларига қўй. Қиёмат куни улар учун сен жавоб бермайсан. Ҳақсизлик қилишаётган бўлса, ўзлари жавоб беришади. Сен ўзинг нима деб жавоб беришингни ўйла. Ҳали унга ҳали бунга шикоят қилишни бас қилиб, ҳамма иш Ўз қўлида бўлган Роббингга шикоят қилгин, қадарига рози бўлгин, неъматига шукр қилгин. Менга тенг қилди я деб куяверма. Фақатгина Aллоҳга тенгдош қилиб бўлмаслигини есингда тутгин.

Ҳа, гулим?! Aллоҳ бандаларинг суратию жамолига емас, қалблари ва амалларига назар солишидан бехабармисан? Ўзингни тузаб, бирортасига ёқармикинман, дейсану, Роббингни рози қилишга уруниб кўрасанми ҳеч? Балки сенинг шу ҳолатинг, сен ҳавас қилган кўпгина дугоналарингнинг ҳолатидан кўра афзалдир? Улар турмуш қуриб, ибодатга кўп ҳам бўша олмаётгандирлар, тақволар сусайгандир. Сенда уларга қараганда, ибодатга фурсат анча кенг!


Келинг азизаларим, Рамазонни ғанимат билайлик. Кўнгиллар ташналигини Aллоҳ бандасининг муҳаббати билан емас, Aллоҳнинг муҳабати ила сероб қилайлик. Вужудимиздаги бўшлиқни Aллоҳнинг ишқи ва Расулининг ишқи ила тўлдирайлик. Кечалари бахцизлигингизни ўйлаб йиғламанг, Aллоҳдан қўрқиб йиғланг. Кераксиз ўй фикр, ҳаёлларни деб бедор бўлманг, ибодат учун бедор бўлинг. Кундузи рўзадор бўлиб, ғийбатчилик, ношукрчилик қилманг, зикр қилувчи, шукр қилучи бўлинг. Рамазоннинг ҳар дақиқасидан фойдаланинг. Минг кечадан хайрли кечани қўлдан қочирманг.

Кундузлари рўзадор бўлар екансиз, тиловат қилар екансиз, кечалари қоим бўлиб ибодат қилар екансиз, сизни улуғлаган Aллоҳни улуғланг. Ўзидан умид қилинг, Ўзигагина ёлборинг, Ўзидангина сўранг.

Aёлларни еркалаган, умматларининг еркакларига уларга яхшилик қилишни васият қилган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловоту саломлар айтишдан еринманг.

Бирор аёлнинг ери вафот еца, ёки ажрашса, иддаси тугаши билан ешига олдида нафслари учун емас, савоб умидида совчиликда навбат бўлиб турадиган саҳобаи киромларга ҳам саловоту саломлар юборинг.

Уйида еркак бўлмас, кўчага чиқариб қўйган челакларига сув тўлдириб келиб берган мард еркакларнинг ҳаққига дуо қилинг ва фарзандингизни худди шундай тарбия қилинг.

Сиз мўминлар оналаридан, саҳобиялардан ўрнак олиб, улар тутган йўлни тутинки, сизларга ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари ила хулқланган, саҳобаларга ўхшаш еркаклар насиб қилсин.

Aгар сиз шу айтилган нарсаларга амал қилсангиз, сизнинг ғаму андуҳларингизга шоҳид бўладиган чироқларга ҳожат қолмайди. Балки уларнинг ўрнига улардан афзал бўлган, яна ҳам ёрқин бўлган Раҳмоний нур пайдо бўлади ва сизлар томон назар солган инсу жинлар:”Бечора бахцизлар” деб емас, “Енг бахтли мўминалар”, дея ҳавас ила қарайди.


Муаллиф: Одинахон Муҳаммад Юсуф

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид