Тиловат саждаси .

Тиловат саждаси .

imon.uz 2024-11-05 03:21:58 139

 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Қачонки Одам боласи сажда оятини тиловат қилганидан сўнг сажда қилар экан, шайтон ўзини четга олиб: “Одам боласи сажда қилишга буюрилди, дарҳол сажда қилди, у жаннатий бўлди. Мен сажда қилишга буюрилганимда сажда қилмадим, дўзахий бўлдим”, деб йиғлайди”.

         Муслим ривоят қилган.

         Шарҳ: Мазҳабимиз уламолари тиловат саждасини вожиблигига бу ҳадисни далил қилишган. “Бадоъи” да: “Қоидага биноан, қачонки бир ҳаким-донишманд зот (Пайғамбар алайҳис салом) донишманд бўлмаган бировнинг гапини келтириб, бу гапнинг изидан уни инкор қиладиган бирор раддия бермаса, бу ўша гапнинг тўғрилигига далолат қилади. Ҳадисда Одам боласининг сажда қилишга буюрилганига далил бор. Мутлоқ буйруқ буюрилган ишни бажариши вожиблигини англатади. Усмон, Али, Абдуллоҳ ибн Аббос ва Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумлардан ривоят қилинишича, улар тиловат саждасининг вожиблигига далолат қиладиган турли лафзлар билан: “Сажда оятини тиловат қилган, эшитган ва ўша мажлисда ўтирган кишиларга тиловат саждаси вожибдир”, деб айтишган. Бу асарларни кейинги ўринларда келтирамиз.

         Ва яна, тиловат саждаси, намоз саждаси ва саҳу саждаси каби қилиш вожиб бўлганлиги боис уни намозда ҳам бажарилади. Чунки, намозда нафл бўлган сажданинг зиёдасини адо қилиш, агар қасддан бўлса, бизнинг наздимизда макруҳ, баъзиларнинг наздида бузувчи ҳисобланади. Ибн Қудоманинг “Муғний” даги: “Уларнинг қоидалари саҳу саждасини ноқис қилади. Чунки, уларнинг наздида у вожиб эмас” деган гапи муҳим эмас. Чунки, саҳу саждаси бизнинг наздимизда вожиб, буни уламоларимиз китобларида очиқ баён қилишган. Аҳмад, Молик, Авзаъий, Лайс ва Шофеъийлар тиловат саждаси вожиб эмас, суннати муаккада, дейишган ва қуйидаги ҳадисни далили қилишган” Зайд ибн Собитдан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хузурларида “Нажм” ни ўқидим, у зот сажда қилмадилар”. Муттафақун алайҳ. “Муғний” да ҳам шундай келган. Ибн Абу Шайба, Ибн Ажлондан, у Зайд ибн Асламдан: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хузурларида бир бола сажда оятини қироат қилиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сажда қилишларини кутди. У зот сажда қилмагач, у: “Эй Аллоҳнинг Расули! Бу оятди сажда бор эмасми?”, деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳа, шундай, лекин сен бунда бизнинг имомимизсан, агар сажда қилсанг биз ҳам сажда қиламиз”, дедилар”. Ровийлари ишончли, лекин мурсал ҳадис. “Фатҳул борий” да ҳам шундай келтирилган. Лекин, унда: “Шофеъий бу зикр қилинган бола Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу бўлган, чунки, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хузурларида қироат қилиб, сажда қилмаган ва яна бу икки ҳадисни Ато ибн Ясар ривоят қилган”, деган гапни ҳам келтирган.

         “Эълоус сунан” китобидан Усмонали Оралов таржимаси

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид