130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
УМРАМНИ АЛЛОҲГА СОТДИМ...
imon.uz 08-05-2020 2221Эшик тақиллади. Бир бола қўлидаги пиёлани узатди. Ифторгача бир соат бор эди.
— Опа, ойим шўрвага қўшмоқчи эканлар, -дея хижолатлик билан бир пиёл гуруч сўради. Бериб юбордим, лекин ичимда ғалати қизиқиш уйғонди.
— Кимнинг қизисан?- дея сўрадим. Уч уй пастда бир хонадон кўчиб келганди, биринчи қаватга. Ўша ерга ишора қилиб таърифлади. Гуручни олиб хижолат чеккандан ҳамон изига қайтди. Эртаси куни ўша соатда, ўша вақтда қиз яна келди. Ўша пиёла, ўша гапларни айтди.
Пул сўраса, катта идиш билан келса тиланчи дердим. Лекин пиёла ўша, сўрагани ҳам ўша гуруч. Бердим. Лекин бу сафар "мен ҳам сен билан бораман"дедим. Кўчага чиқиш тақиқланган, тезроқ бировнинг кўзи тушмай бора қолайлик дейман ичимда. Бордик. Изн сўраб, уйига кирдим.
Аввалдан ҳам билардим, болалигимда киргандим. Ерга дастурхон тўшалган. Атрофда икки бола ўтирибди. Дастурхонга тузлама қўйилган. Тўртта қошиқ ҳам бор. Қўрқибгина менга қарашди. Онаси ошхонадан чиқиб ёнимга келди. Бир хона ва бир ётоқхонадан иборат уйда ўтириш мумкин бўлган биргина жой ҳам дастурхон боши.
— Хуш келибсиз, опа- деди. Гуруч учун миннатдорчилик билирди. "Болалар сиз ўтириб туринг", дедим ва онани ташқарига имладим.
— Тинчликми, опа? Бу нимаси? Икки кундан бери қизингиз мендан гуруч сўрайди. Лекин фақат шу пиёла, кейин югургилаб кетади. — Синглим,- деди хижолатомуз.- Хабарингиз бордир, биз ўтган ой бу ерга келдик. Хўжайиним вафот этгач, олдинги уйимиздан уй эгаси чиқариб юборди.
Мен арзонроқ, қўлимда бор пулим билан дея шу уйни ижрара олдим. Лекин бу касаллик тарқалгач, емакхона хўжайини ҳам жавоб бериб юборганди, чўнтагимдаги пул тугаб мана шу аҳволда қолдик-да... Биринчи оқшом уй эгасига, кейин ёнидагига, бўлмади, бошқасига бордик. Бир пиёла гуруч учун ялиниб-ёлвордик. Гуручлари йўқ экан, чоғи, бўлса беришарди-ку! Кейин қизимни сизга юбордим. Сиз гуруч бергандингиз, томат қўшиб шўрва қилдим. Душанба куни бир хонадонни тозалашга бораман. Лекин бу кеча ҳам дастурхонга бир нима қўймасам, оч ухлашолмайди. Палов пишираман дедим. Ўша эшикка қизимни синиқ умид билан юбордим. Илтимос, жаҳлингиз чиқмасин, сўз бераман, душанба кечаси гуручингизни қайтараман...
Уйга келдим. Музлатгични очдим. Уйда нонуштадан бошлаб гўштгача нима бўлса ҳаммасини халтага солдим. Қарадим, кўчага нон сотувчи келибди. ундан нон олдим, пиде олдим. Болалар халталарни очганини, ичида нима бўлса ҳамма нарсасини дастурхонга қўйганини кўрдиму, тезроқ уйга қайтай, дедим. Эрим билан ифтор қилдик.
Аллоҳ қабул қилсин. Лекин сўрадилар, албатта:
— Хотин, мен душанба куни бориб яна егулик олиб келаман. Лекин саҳарлигимизга бирор нима қолдими? — Макарон бор, ун бор,- дедим.
- истасангиз тонггача сизга бўрек тайёрлайман,- дедим. Кулишдик. Бахтиёр эдик. Чунки нонимизни баҳам кўргандик. Эрим бугун эрталаб уй эгасига борибдилар.
Мухтордан маълумотларни олибдилар. Бир-икки жойдан маслаҳатлашиб, сўрабдилар. Оқшомга яқин келдилар:
— Биз бу йил бирини бор умра зиёратига бормоқчи эдик. Лекин бекор қилинди, кечиктирдик. Бордик деб қабул қиламизми? Умрамизни Аллоҳимизга сотамизми? Нима демоқчилигини англадим. Қўлларини қучиб-ўпдим:
— Аллоҳ сиздан рози бўлсин!- дедим. Бир қоғоз халтага пулларни солиб, обориб опага бердим. Кўп ўтирмадим. Ичим оғриётган бўлса-да, унинг севинч кўз ёшларидан ҳаловат топдим.
Осон эмас. Бунча пулни жамғариш, унга эришиш биз учун қийин бўлади. Унча пул қаерда энди, майли. Уйга келдим. Эрим жойнамозда дуо қилаётган экан.
— Пешинни ўқигандингиз, бу қандай намоз дедим?
— Мен Умра намозини адо этдим. Сен ҳам ўқигин-да, Аллоҳга Умрамизни қабул қилгин деб ёлворайлик...
Facebook саҳифасидан
Миролим Мансур тайёлади