Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳу Жиззах вилояти Жиззах шаҳридаги

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳу Жиззах вилояти Жиззах шаҳридаги

imon.uz 13-08-2021 620


Устозимиз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳу  саййидул айём, ҳажжул масокин бўлган жума куни Жиззах шаҳридаги "Хўжа Нуриддин" жоме масжидига  ташриф буюрдилар. Устозимиз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ кўп минг кишилик масжид қавмини муборак жума куни билан табриклаб, Жума  мавъизасини қилиб бердилар. Жума намозига азон айтилган пайтда масжиднинг муҳташам хонақоҳлари ҳам, масжиднинг кенг ҳовлиси ҳам тумонат одамга тўлиб кетган эди. Сўнгра устозимиз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий жума намозини ўқиб бердилар. Намоздан, гўзал Қуръон тиловатидан сўнг устозимиз Жиззах вилоятида олиб борилаётган улкан ижобий ислоҳотлар янада равнақ топиши, эл-юртимиз тинчлиги, мамлакатимизнинг ободлиги, ҳаётимизнинг янада фаровон бўлишини тилаб, хайрли дуолар қилдилар. Хоссатан, Устозимизнинг марузаларини эшитаман, дуоларини оламан деб  келган  минглаб мухлисларнинг ҳам ҳаққига дуо қилдилар. 


imon.uz матбуот хизмати 

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид