Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва миллатлар аро муносабатлар

Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва миллатлар аро муносабатлар

imon.uz 11-01-2020 579

Бугунги техналогия ривожланган  мураккаб даврда инсонлар тинчлик, ўзаро тотувлик, диний бағрикенгликнинг қанчалик муҳим ўрни бор эканлигини ҳис қилмоғи ва бу борада ҳамфикр, ҳамжиҳат бўлиб унинг қадрига етмоғи зарурдир.

Аллоҳ таоло барча инсонларни тенг қилиб яратган, уларнинг бир-биридан Аллоҳнинг ҳузуридаги  афзаллиги тақволари билан ўлчанади. Зеро Аллоҳ таоло “Ҳужурот” сурасининг 13-оятида:

Эй, инсонлар! Дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила (элат)лар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳ наздида (энг азизу) мукаррамроғингиз тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир”, деб марҳамат қилади.

Бу ҳусусида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Эй инсонлар, Роббингиз ягонадир ва сизларнинг отангиз Одам алайҳис салом ҳам бирдир. Араб араб бўлмаган кишидан, араб бўлмаган киши арабдан, оқ рангли қора рангли кишидан, ёки қора рангли оқ рангли кишидан афзал, устун эмасдир, афзаллик тақвадорлик билан бўлади”, деганлар.

         Ислом дини инсонларни бир-бирига меҳр-шавқатли бўлишига чақириши билан бирга уларнинг дини, миллатидан қатъий назар, ўзаро ҳурмату иззат кўрсатишга ундайди ва адоват, осийлик, келишмавчиликдан қайтаради. Аллоҳ таоло “Моида” сурасини 2-оятида шундай дейди:

“Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват

(йўли)да ҳамкорлик қилмангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ азоби қаттиқ зотдир”.

Бу барода Республикамиз Конституциясининг 18-моддасида: “Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва

эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар, қонун олдида тенгдирлар”, деб битиб қўйилаган.

Юртимизда 130 дан зиёд турли эътиқодга мансуб миллат ва элатлар фарзандларининг ҳур ва озод диёрда туғилиб, тинчлик, тотувлик ва осойишталик кайфиятида яшашлари ватанимизнинг бағрикенглик ўлкаси эканлигининг ёрқин намунасидир. Уларнинг ўзаро баҳамжиҳат, аҳил-иноқликда бир-бирларининг эътиқодларини ҳурмат ва эҳтиром руҳида яшаб келишларининг ўзи Яратганнинг халқимизга берган улкан неъматидир.

Буюк аждодларимизнинг бой маданият ва маърифат булоқларидан баҳраманд бўлган халқимиз нафақат миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик балки дину-диёнат, имону-эътиқод, одобу-ахлоқ, меҳру-мурувват, оила, фарзанд тарбияси, ота-она ҳурмати ва иззати борасида ҳам ўзига хос кенг феъллик, саҳоват ва мўътадиллик тамойилларига амал қилиб келмоқда.

Диний бағрикенглик турли эътиқоддаги кишиларнинг бир замон ва маконда бирга ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликда аҳил ҳаёт кечиришлари учун улкан восита бўлиши билан бирга юрт тинчлиги, тараққиёти, умуминсоний маданият ва маънавият ривожланишига асосий омил бўлиб хизмат қилади. 

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

 Жиззах вилоят вакиллиги матбуот

котиби Усмонали ОРАЛОВ

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид