Вафот этсак, ҳеч нарса қила олмаймиз

Вафот этсак, ҳеч нарса қила олмаймиз

imon.uz 2023-05-05 01:35:42 275

Бир бой киши деразадан ташқарига қарадида ахлат ташланадиган қутидан баъзи нарсаларни ажратаётган бир кишини кўриб «Аллоҳга шукрки, фақир эмасман» деди. Фақир кўчада тентираб юрган бир мажнунни кўриб қолди ва «Аллоҳга шукрки, мен мажнун эмасман» деди. Мажнун тез ёрдам машинасини кўриб қолди ва «Аллоҳга шукрки, мен бемор эмасман» деди. Шифохонада бемор вафот этган кимсанинг жасади ёнидан ўта туриб «Аллоҳга шукрки, мен ҳали тирикман» деди. Фақат маййит Аллоҳ таолога шукр қила олмайди. Бу ҳаётда яшар эканмиз учта жойни зиёрат қилиб туриш керак. Шифохона, қамоқ ва қабристонни. Шифохонага борсангиз саломатликдан кўра чиройлироқ нарса йўқ бўлса керак деб ўйлайсиз. Қамоқхонага борсангиз озодликдан чиройлироқ нарса йўқ деб ўйлайсиз. Қабристонга борсангиз ҳаёт жуда ҳам қадрли нарса эканини англаб етасиз.

Барчамиз бу дунёга ҳеч бир дунё матоҳисиз келдик ва кетаётганимизда дунё матоҳисиз кетамиз. Шу боис Аллоҳ таолонинг ҳузурида тавозе билан туришимиз, ибодатларда бардавом бўлишимиз, қул эканимизни асло унутмаслигимиз лозим.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ

«Жин ва инсни фақатгина Менга ибодат қилишлари учун яратдим» (Зориёт сураси, 56-оят)

Аллоҳ таоло барчамизни умрнинг қадрига етиб, уни ибодат ила самарали ўтказишимизни насиб этсин.

 

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид