130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
ВАТАННИ МАРДЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ !
imon.uz 12-01-2020 768 Мустақил давлатимиз тарихида энг муҳим
воқеалардан бири бу Республикамиз Қуролли
Кучлари ташкил этилганидир.
1993 йилдан
эътиборан 14 январ мамлакатимизда
«Ватан ҳимоячилари куни » – деб эълон қилинди.
Шу муносабат билан, юртимизда кўплаб тадбирлар
ўтказилмоқда, унда ёшлар Ватанга муҳаббат, шонли Қуролли Кучларимиз сафида йигитлик бурчини адо этишлик,
энг шарафли ва энг масъулиятли бурч эканлигини яна бир бор тушиниб етмоқдалар.
Зеро инсонда иймон ва Ватанга муҳаббат
бўлмаса, инсон комил бўлолмайди. Ҳар қандай эзгу ният, орзу ва мақсадларнинг амалга
ошишида Яратганнинг инояти ва жамиятдаги тинчлик ва хотиржамликка боғлиқ эканлиги айни ҳақиқатдир.
Бугунги кунда дунёнинг айрим жойларида кечаётган турли
хил кўринишдаги нохушликлар ва кўнгилсизликлар
бўлаётганлиги барчамизни қалбимизни вайрон қилаётгани сир эмас.
Биз ҳамиша юртимизда кечаётган тинчлик – осойишталикларга шукрлар келтириш билан биргаликда,
Ватанни асраб – авайлаш ҳаммамизнинг энг олий вазифамиз эканлигини ҳеч қачон унутмаслигимиз
керак бўлади.
Қалбида Ватан севгиси маҳкам жой олган
сергак, азамат Ватан ўғлонлари, ҳарбийларимиз туну – кун мамлакатимизни қўриқламоқдалар.
Бу энг шарафли вазифадир, бу бедорлик нақадар савобли иш эканлиги ҳақида жаноб пайғамбаримиз
Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар;
ﻻﺘﻤﺴﻬﻤﺎ ﺍﻟﻨﺎﺮ:ﻋﯾﻦ ﺒﻜﺕ ﻔﻰ ﺠﻮﻑ ﺍﻠﻠﯾﻞ ﺧﺷﯾﺔ ﷲ ﻮﻋﯾﻦ ﺑﺎ ﺘﺖ ﺘﺤﺮﺱ
ﻔﻰ ﺴﺑﯾﻞﺍﷲ ﻋﯾﻨﺎ ﻦ
(ﺮﻮﺍﻩﺍﻠﺘﺮﻤﺫﻱ )
“Кечалари Аллоҳдан қўрқиб ёш тўккан кўзни
ва Аллоҳ йўлида тунларни посбонлик қилиб, мижжа қоқмаган кўзни дўзах оташи куйдирмайди”.
Ватан ҳимояси ҳаёт –мамот масласи, уни
қўриқлаш мардларнинг иши, Ватанни севиш, ватанпарвар бўлиш, ундаги бор нарсаларни
ардоқлаш, соғиниб яшаш айнан мўминликнинг сифатларидандир.
Буюк аллома Алишер Навоий ҳазратларининг
қуйидаги сўзлари;
Ватан таркини бир нафас айлама,
Ани ранжи – ғурбат, ҳавас айлама.
Ҳар бир ватанпарвар
кишида шижоат, ғайрат ва садоқат уйғотиб,
Ватан ҳимояси муқаддас бурч эканлигини англатади.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай
деганлар;
“Аллоҳ таоло
розилиги йўлида бир кун чегара ҳудудида посбонлик қилиш бир ой кечалари ибодат қилиб, кундузлари нафл
рўза тутишдан афзалдир” –деганлар .
Шунинг учун ҳам
фарзандлармизни, Она Ватанга, эл-юртга ўз ватани камолоти ва фаровонлиги йўлида
бор – будини фидо қилувчи сергак , иймон-эътиқодли этиб тарбиялаш барчамизнинг энг
буюк вазифамиз эканлигини унутмаслигимиз керак бўлади.
Янгиобод тумани “Иймон” масжиди имом хатиби:
Шуҳратбек Худойназаров