130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги

«Йил имоми – 2022» кўрик танловининг вилоят босқичи
Mimon.uz 15-08-2022 895Бугун, 15-август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиблар ўртасида «Йил имоми – 2022» кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Жиззах вилоят босқичида ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган 13 нафар имом-хатиблар қатнашди. мусобақада 1-ўрин Жиззах шаҳри «УСМОН ХОЖИ» жоме масжиди имом-хатиби Анвар домла Ғоиповга насиб қилди.
2-ўринга Ш.Рашидов тумани «ШАРИЛЛОҚ» жоме масжиди имом-хатиби Ҳакимжон домла Алибоев,
3-ўринга Зомин тумани «РАСУЛБЕРДИ БОБО» жоме масжиди имом-хатиби Олим домла Абдуллаев муносиб кўрилди.
Вилоят босқичи саволлари 4 та йўналишда бўлиб, унда имомлар 1-тафсир, 2- фиқх, 3-ақоид, 4- ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлари асосида тузилган саволлар билан баҳоланди.
1-ўрин ғолиби Ғоипов Анвар домла
2-ўрин ғолиби Ҳакимжон Алибоев домла
3-ўрин ғолиби Олим Абдуллаев домла