130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Жаннат барча маҳрумликларга эваз бўла олади
imon.uz 2023-02-10 12:49:45 302Ибн Асокир роҳимаҳуллоҳнинг «Мухтасару тарихи Димашқ» асарида келади:
«Абдуллоҳ ибн Зиёд вафот қилганида унинг хотини Ҳинд:
«Унинг юзини кўриш учун қиёматга муштоқман!», деган эди.
Ибн Асокир роҳимаҳуллоҳ унинг гапини шарҳлаб: «Муҳаббат ва шавқ ҳақида айтилган гапларнинг энг балоғатлиси мана шу жумладир!», деган.
Мен айтаманки:
Дунёда чеккан заҳматларимиз учун энг яхши тасаллий жаннатдадир. Жаннатда ҳаёт бизни кўришдан маҳрум қилган юзлардан тўямиз. Дунёда тута олмаган қўлларимизни тутамиз. У ерда еру заминга сиғмаган муҳаббатимизла яшаймиз. Видолаша олмасдан ажралган муҳибларимиз ила ўша ерда қучоқлашамиз. У ерда кўрсак асабимиз бузиладиган юзларни кўрмаймиз. У ерда золимларни кўрмаймиз. У ерда халқни қийнаганларни кўрмаймиз. У ерда қалбдаги олов совийди. Тўшакларни парчалаган беморликлар йўқолади у маконда иншааллоҳ!
Жаннат барча маҳрумликларга эваз бўла олади. Қандай буюк эваз жаннат!