Ҳожиларимиз учун хушхабар

Ҳожиларимиз учун хушхабар

imon.uz 03-08-2019 900

Ҳожиларимиз учун хушхабар Айни дамда, Макка шаҳридаги «Аброжул ҳидоя» меҳмонхонасида ҳожиларимиз билан маърифий суҳбат бўлиб ўтмоқда. Унда Дин ишлари бўйича қўмита раиси, «Ҳаж- 2019» мавсуми ишчи гуруҳи раҳбари Ж.Акрамов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов, шифокорлар гуруҳи раҳбари А.Саатов, ишчи гуруҳ аъзолари, гуруҳ раҳбарлари ва ҳожилар иштирок этмоқда. Мазкур маърифий учрашувда ҳожиларга керакли тавсия ва маслаҳатлар берилмоқда. Жумладан, «Ҳаж-2019» ишчи гуруҳи раиси Ж.Акрамов сўзга чиқиб, ҳожиларга муҳим бир янгиликни эълон қилиб, шундай деди:«Олдинлари замзам сувини ҳар бир ҳожи Жидда аэропортидан ўзи билан олиб кетарди. Бу йилги ҳожиларимизга қулайлик яратиш, уларни ортиқча уринтирмаслик мақсадида, ҳар бир ҳожига совға тариқасида бериладиган 5 литрлик Замзам суви ҳаво лайнерларимиз орқали Жидда-Тошкент, Жидда-Самарқанд, Жидда-Нукус, Жидда-Қарши, Жидда-Урганч, Жидда-Наманган, Жидда-Бухоро йўналишлари бўйича Ўзбекистонга етказиб берилади. Бу ҳам, албатта, «Ҳаж-2019» мавсуми ҳожилари учун навбатдаги янгилик ва қулайликлардан биридир» Учрашув якунида ҳожилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб берилди.

ДИҚ Матбуот хизмати

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид