Имом БухорийнингАллоҳ таолага бўлган ишқи ҳақида.

Имом БухорийнингАллоҳ таолага бўлган ишқи ҳақида.

imon.uz 2022-05-31 11:03:23 378

Ал-Бухорийнинг Аллоҳ таолога бўлган иймонлари ботину зоҳирларида яққол кўриниб тўрар эди. Охиратда Аллоҳ таолога рубару бўлганларида, ҳисоб беришдан ниҳоятда эҳтиёт бўлар эдилар. Шунингдек, Роббисига поклик билан боғланиб, унга доимий яқинликда бўлар, ҳатто бир амални бошлашдан илгари, албатта ибодат қилиб, киришмоқни лозим тутар эдилар. «Ал-жомиъ ас-сахих»га аввал ғусл қилиб, сўнг икки ракаат намоз ўқиб, Аллоҳдан шу ишлари учун яхшилик тиламасдан тўриб бирор ҳадисни ёзмас эдилар. Ибодатда қалби ва ҳар бир аъзоси билан хушуъ тазарруъ этиб, ихлос қилган ҳолда Аллоҳнинг ўзига юзланар эдилар.

Бир куни намоз ўқиб тўрганларида ун етти марта арии чақиб олди, шунда ҳам намозини бўзмадилар, ҳоллари ҳам ўзгармади. Йил буйи Қуръони карим билан муттасил алоқада эдилар. Рамазон ойи келса, ҳамма ишларидан ҳалос бўлиб, бутун шижоатлари билан Қуръонга киришиб, ҳар куни саҳардан то қуёш ботгунча бир ёки уч хатм, ҳар уч Саҳарда қироат билан бир хатм қилар эдилар, яъни 114 сурани ёд ўқиб тугатар эдилар.

Бу сўздан мурод шулки, бу улуғ зот бир лаҳза ҳам Роббисидан ўзилмас эдилар. ҳатто дуоси ижобат бўлгувчи кишиларнинг даражасига етиб қолган эдилар. ҳазратнинг ўзлари бу хусусиятни кунгилларида сезар ҳам эдилар. Лекин ўз ҳақларини тунир ва бу мавқедан фойдаланишга ҳазар қилар эдилар. Ул зот бу хусусида таъкидлаб айтардиларки, «Роббимга икки марта дуо қилганман, ҳар иккисини ҳам ижобат қилган. Бундан кейин дуо қилаверишни маъқул курмайман, зеро охиратимдаги ҳасонотим камайиб қолиши эҳтимолдан ҳоли эмас.» Чунки у киши бу саодатли даражанинг қийматини билар, ва Яна Аллоҳдан бўладиган яқинликка Ушбу мартабанинг далолатини ҳам танир эдилар. Шундай ҳолат-фазилатга ҳар бир мусулмоннинг эришмоқлигини орзу қилиб, айтар эдиларки, «ҳар бир мусулмон дуоси ижобат бўлмайдиган аҳволда бўлиб юриши дуруст эмас». Имом Бухорий илмида, фиқҳда, тутган ажиб юлларида; хулқида тақвосида ва Роббисига етишиш юлида энг олий даражаларга кутарилганлар. Булар туфайли одамларнинг қалбларидан чуқур жой олган эдилар. Агар бирор шаҳарга борсалар: «Имом-ул Бухорий келдилар деб ҳамма ёққа эълон қилишар, минг-минглаб мухлислар ул зотнинг хузурига ошиқар эди. Муҳаммад ибн Яқуб ал-Ахром: «Асҳобларимдан эшитганман, улар айтардиларки»,деб Ушбу ривоятни келтиради:

«Имом Бухорий Найсабурга келганида, у кишининг истиқболига пиёдалар, шунингдек эшак минганлардан ташқари отлиқларнинг ўзи тўрт минг нафар атрофида эди». Имом Муслим ибн ҳажжож айтадики: Муҳаммад ибн Исмоил келганида Найсабурнинг валийси, олимлари, барча аҳлари шунчалик иззат-икром кўрсатишдики, ҳали бунақасини кўрмаганман. ҳатто икки-уч кунлик масофага истиқболига чиқишди». Албатта, бу иззат-икромлар ҳақиқий аҳли илмларнинг қалбларида ал-Бухорийга нисбатан тўлиб тошган меҳр-муҳаббатидан далолат эди.Бироқ ана шу олий юксак даражалар ҳавоси кўр қилган ёввойи кузлардан ҳам махфий эмас эди.Инсон табиатидаги нафсларнинг заифлашуви ва ожизларнинг хор-зор бўлиши каби холатларга Имом Бухорийдек зотнинг ҳам рубару бўлиши янгилик эмас эди. Буюк зотлар ҳамиша ҳасадгуйларнинг ҳийлаларидан ва душманларининг нафратларидан саломат бўлмаганлар. ҳатто Аллоҳнинг пайғамбарларии  ҳам жоҳилларнинг озорларидан, ҳақ йўлдан адашганларнинг ёвузликларидан ва ғийбатларидан омонда бўлишмаган.

Ал-Бухорий ҳаёти давомида баъзи номуносиб рақибларга дуч келдилар. Уларнинг орасида ғоят улкан ва ҳайбатли бўлиб кўриндилар, одамларнинг улчовида, бамисоли бор рақибларининг ҳар бирини номи чиқмай кетганларнинг қаторига қўшиб юбордилар.Шуҳратининг йўлига тўғаноқ бўлмоқ в аул кишининг олий мартабасидан, улуғлигидан бирор нарсани тортиб олмоқ учун ўзларини чунон қийнасалар ҳам, ҳатто озми-кўпми тазйиқлардан иборат зиён-заҳмат етказганлар ҳам,ҳеч нарсани уддалай олмадилар. Бу бизга Бағдодлик ва Самарқандликлар қиссасидан маълумдир.

Улар ўз ватанларида тўриб, бул кишига қарши жамланган катта бир оломон эди. Имом Бухорий эса, бегона юртларда ғарибликдаги якка-ёлғиз бир киши эдилар. Ана ушалар, қўлларида қалбаки тортиб берилган ва ноҳақ мақсад йўлида ўзгартириб терилган ҳадислар билан қуролланган ҳолда, саволлар ила бамисоли зулматдек ёпирилар эдилар. Ал-Бухорий эса қуролсиз бўлиб фақат Аллоҳнинг нури, ҳақнинг қуввати ва илмнинг султонлиги билан зоҳирда якка-ёлғиз эдилар. Сўнгра Аллоҳ таола ул кишига ёрдам берди.

Имом Бухорий ҳар доим одамлар тўпланган жойда салобатли, ҳайбатли кўриниб гуё ўтакаларини ёргудек эдилар. Биз эса Аллоҳ таола ул кишига Ушбу синовларда зафар қозонмоқнинг завқу-шавқи ва очиқ ёрдамининг ҳаловати туфайли хурсандчиликни икки баробар қилиб берган бўлса ҳамки, Имом Бухорийни шу билан «Масрур бўлган» деб асло ўйламаймиз.

Аллоҳ таоло Имом Бухорийнинг қўлёзмалари ва китобларини одамларга нафи тегадиган омиллардан қилди. Муаллифларнинг жуда кўпчилиги ҳар доим шуларга таянган ва таянмоқдалар. Муаллифотлари боқийликда шунчалик қувватлики, «нисён», яъни, «эсдан чиқариш» уларни еб қўёлмагай инша Аллоҳ! Шулардан биттаси шуҳратда ва қийматда олий бўлиб, унинг соҳибидан тўқсон минг икки киши ривоят қилган, ва мусулмонларнинг наздида бу одам зоти ёзган китоблар ичида энг улуғи бўлиб, Аллоҳнинг каломидан Қуръони каримдан сўнг иккинчи ўринни эгаллаган. Шу билан бирга ҳар бир замондаги кишиларнинг мақтовларига сазавор бўлиб, ўз асридаги золимларнинг тилларидан ҳам қутулмаган. Ушбу китоб нафс ҳавосига берилганларнинг хуришларидан ҳам саломат бўлмаган.

Биргина «Ат-тарих» китобини устоз ва шериклари унинг тақризи билан муболағасига етказишди. Ал-Бухорийдан кейинги жамики муаллифлар ундан фойдаланишди. Анна шу олам шумул ҳодиса ва ибратлар тортишув ва ҳасадга нишон бўлганлигига гумон йўқ. ҳасадгуйларнинг қасди фақатгина Имом Бухорийнинг қадрини туширишга уринишдан бошқа ўзга нарса эмас эди. Уларнинг охирги пайтларида Имом Бухорий осмонида баъзи қора булутлар қуюқлашиб кетди. Чунки уларнинг кўпроқ эҳтимолда тутган гумонларига, «Имом Бухорий тезда йўқ бўлиб кетади, чунки орада бу буюк имом ҳам рухан, ҳам жисман барҳам топади», деб ўзларини овутар эдилар.

Бироқ Имом Бухорий кексайганларида юз берган айрим ходисалар қаттиқ қаҳри билан у кишини ўз қарига тортиб, қалбларида чуқур из қолдирди. Бу туфонларга юзланар эканлар ул кишининг Аллоҳга илтижо қилиб, зорланишдан бошқа нарсага қувватлари етмасди. Бухорога қайтиб келганларида ўз туғилган шаҳри аҳлларидан бўлган айрим хасадгуйлар баъзи бир қабих ишларни қилдилар.

Илм талабидаги узоқ давом этган ижтиходлари ва кетма-кет рихлату сафарларида ўтган машаққатли кунлар, ҳаёт курашларидан кейин, ўз ватанида яшаш неъматидан махрум қилинишлари аламли кечди ва бағриларини яралади. Имом Бухорийнинг ўз туғилган шаҳрида, ўз юртдошлари орасида бошларига тушган меҳнат-уқубат, шубҳасиз, шафқатсиз ишдир. Лекин бу ҳол қаҳри қаттиқликда ва қалбда чуқур из қолдиришда Найсабурдаги Муҳаммад ибн Яҳё аз-Зухолий томонидан кўрган мусибатларига етмайди. 


Бобобек АБДУРАХИМОВ

“Имом Бухорий” номидаги

Тошкент ислом институти битуирувчиси

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид