ИСТИҒФОР ФАЗИЛАТИ

ИСТИҒФОР ФАЗИЛАТИ

imon.uz 28-04-2021 963

Истиғфор мумин мусулмонлар учун Аллоҳ берган неъматларидан улуғи ҳисобланади. Унда, банда ўзининг билиб билмай қилган гуноҳларини эслаб афсус надомат чекиши, ўзини англаши, ислоҳ қилиши, эртанги кунга ишонч, энг асосийси Аллоҳдан ноумид бўлмаслик каби ижобий ҳислатлар уйғонади. 

Азизлар қуйида келтирилган оят ва ҳадислар билан танишиб чиқсак буюк ва қудратли зотнинг сизу биз бандаларга чексиз меҳрибон ва раҳимли эканлигини  гувоҳи бўламиз. 

 “Кимда-ким бирор ёмон иш қилса ёки ўз жонига жабр қилса, сўнгра Аллоҳдан кечирим сўраса, Аллоҳнинг (қанчалик) кечирувчан ва раҳмли эканини идрок этади” (Нисо сурси 110-оят).  

 “Мен тавба қилган ҳамда имон келтириб, эзгу иш қилган, сўнгра тўғри юрган кишиларни, албатта, мағфират қилувчидирман” (Тоҳа сураси 82-оят). 

Ҳадиси қудсийда эса: Албатта, Менинг раҳматим ғазабимдан ўзиб кетгандир”, дейилган. 

Пайғамбаримиз  (с.а.в.) дейдилар: “Одам фарзандларининг барчаси хатокордир. Хато қилувчиларнинг яхшиси тавба қилувчилар ва гуноҳларининг авф этилишини сўровчилардир”. Термизий ривояти. 

Ибн Аббосдан (р.а) ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (с.а.в.): “Ким истиғфорни лозим тутса, Аллоҳ таоло ҳар бир тангликдан чиқувчи йўл ва ҳар турли ғамдан енгиллик ҳамда уни ҳеч ўйламаган томонидан ризқлантириб қўяди”, дедилар. Абу Довуд ривояти. 

Анасдан (р.а) ривоят қилинади:  “Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар: Аллоҳ таоло: “Эй Одам боласи, сен Менга дуо қилдинг ва Мендан умид қилдинг. Мен эса сенинг гуноҳингни аҳамият бермасдан кечириб юбордим. Эй Одам боласи, агар гуноҳинг осмон булутича бўлса ҳам, Менга истиғфор айтсанг, гуноҳингни кечираман. Эй, Одам боласи, агар Менга ерни тўлдирадиган гуноҳ билан келиб, сўнгра бирор нарса билан Менга ширк келтирмасанг, гуноҳинг тўлалигича мағфират билан сенга бораман”, деди”. Имом Термизий ривояти. 

Ҳа азизлар Аллоҳ таолонинг меҳрибон ва раҳимли эканлиги борасида келтирилган бу оят ва ҳадислар денгиздан томчи халос. Меҳрибонлиги ва шафқати ўзининг буюклиги ва қудратичадир. 

Аллоҳим яхшиям бизга “Қурон”ни нозил қилдинг, Аллоҳим яхшиям бизга “Ҳабибинг”ни юбординг, шунинг ўзи ҳам Сенинг улкан меҳрибонлигинг. Аллоҳим каломингни ўқиб канча бежо қалблар таскин топади. Каломингни ўқиб канча бедор қалблар ором олади. Аллоҳим Сени меҳрибонлигинг таснифида сўзлар ҳам тиллар ҳам ожиз. Аллоҳим Сен нақадар буюк ва меҳрибон зотсан.

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид