130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
1000 та оилага Рамазон ҳайити туҳфаси
imon.uz 22-05-2020 905Бугун инсоният мисли кўрилмаган оғир синовни бошдан кечирмоқда. Кўз илғамас хатар барчага бирдек таҳдид солмоқда. Охирги кунларда заминимизда содир бўлаётган ташвишли воқеалар ҳар биримиздан ҳамжиҳатликни, меҳр-мурувватни талаб қилади.
Ушбу жараёнга “Вақф” хайрия жамоат фонди ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда. Фонд томонидан жорий йилнинг 22 май куни вилоятдаги ёрдамга муҳтож, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган кам таъминланган 1000 та оиланинг ҳар бирига қиймати 75000 сўмлик, жами 75000000 сўм миқдордаги озиқ-овқат маҳсулотларини Рамазон ҳайити туҳфаси сифатида тарқатилди.