130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Расулуллоҳ саллоллаҳу алайҳи васалламни ҳимоя қилган икки бола
imon.uz 08-11-2019 1577Улуғ саҳоба Абурраҳмон ибн
Авф розияллоҳу анҳу бадр жангида уруш бошланишини кутуб турганида ёнида кимлар
борлигини билиш учун атрофига қараб, ажойиб воқеани гувоҳи бўлдилар. Абурроҳман
ибн Авф розияллоҳу анҳу ўнг тамонларига қараса бир ёш бола урушга тайёр бўлиб
турибди. Чап томонларига қараса чап тамонларида ҳам бошқа бир ёш бола уруш
бошалнишига мунтазир бўлиб турибди.
Абурроҳман ибн Авф
розияллоҳу анҳу бундан хафа бўлдилар. Чунки катта кишилар эмас ёш болалар
орасида тургандилар. Ногаҳон ўнг тамонда
турган бола имо ишора қилиб:
“Эй амаки Абу Жаҳлни
танийсизми?”, деди. Абурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳу:
“Ҳа, нега сўраяпсан, ё унда
бирор ишинг борми?”, деди. Бола:
“Мен уни Расулуллоҳ саллоллаҳу
алайҳи васалламни сўккан деб эшитдим. Аллоҳга қасам, уни кўрсам Расулуллоҳни
ҳимоя қилишим учун уни ўлдиргунимча ёки ўзим ўлгунимча унинг олдидан ажрамайман”,
деди. Абурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳу боланинг гапидан ажабланиб, эндигина
бу гапни тафаккур қилмоқчи эди, чап тамонидаги бола ҳам имо ишора қилиб сир
ҳолатда:
“Эй амаки Абу Жаҳлни
танийсизми?”, деди. Абурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳу:
“Ҳа, нимага сўраяпсан, уни
нима қиласан?”, деди. Бола:
“Мен уни Расулуллоҳ
саллоллаҳу алайҳи васалламни сўккан деб эшитдим. Аллоҳга қасам, уни кўрсам
Расулуллоҳни ҳимоя қилишим учун уни ўлдиргунимча ёки ўзим ўлгунимча ундан
ажрамайман”, деди. Абурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳу бу икки боладан хурсанд
бўлиб, ўзига ўзи бу иккиси кучли кишилардан ҳам афзалроқ экан, деди.
Абурроҳман ибн Авф
розияллоҳу анҳу айтади: Уруш бошланди. Абу Жаҳл мусулмонлардан бирини
ўлдирмоқчи бўлиб жанг қилаётганини кўрдим ва иккала болага:
“Анави бу ёққа келаётган
кишини кўраяпсизларми?”, дедим. Болалар:
“Ҳа”, дедилар. Абурроҳман
ибн Авф:
“Ана ўша Абу Жаҳл”, деди.
Иккала бола шошиб унга бориб, иккита бургут ташлангандек ташландилар ва уни
қиличлари билан ўлдирдилар. Сўнг Расулуллоҳ саллоллаҳу алайҳи васалламнинг
ҳузурларига Расулуллоҳни сўккан кишини ўлдирганларидан ғоятда хурсанд, бахтли
ҳолда бориб, иккаласи ҳам:
“Ё Расулуллоҳ уни мен
ўлдирдим, уни мен ўлдирдим”, дедилар. Расулуллоҳ саллоллаҳу алайҳи васаллам
болаларнинг иккисини ҳам хурсанд қилиш мақсадида:
“Қиличларингни
артдиларингми?, деб сўрадилар”. Болалар:
“Йўқ”, дейишди. Расулуллоҳ
саллоллаҳу алайҳи васаллам иккисининг қиличларига қараб:
“Иккингиз ҳам
ўлдирибсизлар”,
дедилар. Иккаласи Расулуллоҳнинг ҳузуридан Расулуллоҳни сўккан кишини
ўлдирганларидан ғоятда хурсанд, бахтли ҳолда чиқиб кетдилар.
Бу икки бола кимлигини биласизларми?.
Улар: Муъоз ибн Амр ибн ал
Жамуҳ ва Муъаввиз ибн Афро.[1]
Қиссадан олинадиган
фойдалар:
1 Бу икки боланинг
ёшликларига қарамай шижоатлари каби ҳар бир мусулмон шижоатли бўлиши.
2 Мусулмоннинг қалбида
иймон, ишонч зиёда бўлган сари унинг ботил, наҳоқликка нисбатан қувват ва
шижоати зиёда бўлиб бораверади.
3 Мусулмон Расулуллоҳни
ҳимоя қилади. Расулуллоҳни сўккан кишини эшитса ундан ўч олгунча ажрамайди.
4 Расулуллоҳнинг
доноликлари. Иккала бола ҳам ҳузурларидан хафа бўлмай хурсанд бўлиб кетдилар.